Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель ҳажми 1 200 см кубдан юқори бўлмаган янги енгил автотранспорт воситалари учун (ТН ТИФ коди 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) 2026 йил 1 январга қадар қуйидаги божхона божи ставкалари белгиланмоқда:
✅ 1 000 см кубгача — 0 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
✅ 1 000–1 200 см куб — 5 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.