Кеча 18:20да Бухоро туман, “Работиқалмоқ” МФЙ, Зарафшон боғдорчилик хўжалиги ҳудудидан ўтувчи ички йўлда харакатланиб кетаётган автомобилда ёнғин содир бўлганди
Ёнгин 18:46да батамом ўчирилган. 2003 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган, “MATIZ” русумли автомобилининг дивигател, салон қисми ва шиналари ёнган. Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Бухоро вилояти ФВБ