Августда Россия ва Ўзбекистон томонидан қанча киши ҳарбий машғулотларда қатнашиши маълум бўлди

 Августда Россия ва Ўзбекистон томонидан қанча киши ҳарбий машғулотларда қатнашиши маълум бўлди

Август ойида Россия ва Ўзбекистоннинг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари Афғонистон билан чегарада қўшма машғулотларда қатнашади. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари 30 июлдан 10 августгача Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган қўшма машғулотларда иштирок этишади. Машғулотнинг амалий ҳаракатлари Афғонистон билан чегарадош ҳудуддаги Термиз полигонида бўлиб, унда 200 га яқин ҳарбий техника, шу жумладан авиация иштирок этади.

Машқлар доирасида қўшма ҳарбий кучлар гуруҳидан Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш масалаларини ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Россия контингентининг асосий қисмини тинчликпарварлик бўлинмаси ва Марказий ҳарбий округ (CВД) махсус мақсадли бригадаси ҳарбий хизматчилари ташкил этади.

Мавзуга оид