Асоссиз ҳисобланган тўловлар учун қанча миқдорда компенсация тўланади?

Бугунги кунда аҳолининг 65 фоизи марказлашган ичимлик суви ва 17 фоизи оқова сув хизматлари билан таъминланган бўлиб, 17 та сув таъминоти ташкилоти томонидан 9 408 та сув таъминоти, 58 та канализация иншооти, 72 минг км ичимлик суви ҳамда 8,6 минг км оқова сув тармоқлари орқали хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Лекин ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш энг муҳим соҳалардан бири бўлиб, ушбу масалалар бугунги кунга қадар қонун даражасида тартибга солинмаган. Амалдаги қонунчиликда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари истеъмолчиларининг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, сув таъминоти ташкилотларининг мажбуриятлари эса мустаҳкамланмаган.

Cyв таъминоти ташкилотлари фаолиятида интизомнинг сустлиги оқибатида қувурларда носозликлар вужудга келмоқда ва истеъмолчилар томонидан уларга ноқонуний уланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида сув таъминоти ташкилотларининг ушбу соҳадаги мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгиланмоқда.

Мазкур ҳужжат билан ичимлик суви ва оқова сув қувурларининг истеъмолчи ҳудудига туташган қисмигача ичимлик суви таъминоти ташкилоти масъул ҳисобланиши назарда тутилиб, истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган тўловларнинг 50 фоизига тенг миқдорда ичимлик суви таъминоти ташкилотидан компенсация (пеня) талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида соҳани барқарор ривожлантириш ва хизматлар сифатини оширишга мўлжалланган таъсирчан ҳуқуқий база яратилиши, сув таъминоти ташкилотлари фаолиятида интизомни кучайтириш орқали носозликлар оқибатида ичимлик суви исроф қилинишининг олди олинади, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.

Мавзуга оид