Маҳаллий кўмирни қаердан ва қай тартибда ҳарид қилиш мумкин? Аҳолида тушаётган саволларга “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти мутахассислари жавоб беради. Аҳоли эҳтиёжлари учун маҳаллий арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти 15 сентябрдан оммавий тарзда берила бошлайди. Бу иш “Кўмир таъминот” МЧЖнинг республика бўйича 101 ҳудудий кўмир омбори ва шахобчаси орқали амалга оширилади.
Сиз қиш мавсумида кўмир маҳсулотига эҳтиёж сезсангиз, ҳозирданоқ ўзингиз истиқомат қилаётган МФЙга мурожаат қилиб, кўмир олувчилар рўйхатига киритилишингиз керак. Ушбу рўйхат шакллантирилгач, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланади ва уйингизга яқин кўмир омборига юборилади. Кўмирни ана шу рўйхатга мувофиқ харид қилишингиз мумкин. Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир маркаси – БР, намлиги – 40 фоиз, куллик даражаси 17 фоиз, фракцияси -0-300 мм. Нархи (1 тн) – 300 300 сўм.Маҳаллий кўмир ҳарид қилаётганда, маҳсулотнинг сифат сертификатига мувофиқлигини текширинг.