Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: АРИЗАМ БОШҚА СУДДА КЎРИЛАДИМИ ?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > АРИЗАМ БОШҚА СУДДА КЎРИЛАДИМИ ?
Бухоро

АРИЗАМ БОШҚА СУДДА КЎРИЛАДИМИ ?

26.12.2023 47
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди кредит қарздорликни ундириш ҳақида мурожаат қилган эдим, бироқ суд иш ушбу суд ваколати доирасида кўрилмаслиги важи билан аризамни туманлараро иқтисодий судига ўтказди. Ушбу ҳолат бўйича суднинг ҳаракатлари қонунийми?  

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.

Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли эканлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3-моддасида қўшимча мустаҳкамланган.

ФПКнинг 311-моддасига кўра, талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Агар ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича суд ажрими устидан хусусий шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.

Шунга кўра, агарда даъво аризангизда камчиликлар мавжуд бўлмаса, аризангиз ваколатли суд томонидан мазмунан кўриб чиқилиши таъминланади.

Қонундаги ушбу тўлдириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январда қабул қилинган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарорига асосан киритилган бўлиб, бу ҳолат судга бўлган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминланиши учун хизмат қилади.

Ўткир Разиков,

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг раиси

Максад Матякубов,

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг судьяси

Шерзод Камалов 26.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро
6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 175

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 13

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 20

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:

04.06.2025 176

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?