Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Маҳаллабай” ишлаш тизими қисқа фурсатларда амалиётга айланди. Маҳалла – одамларининг дарду ташвишлари ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилма.
Ҳозирги кунда Вобкент тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда яхшилаш борасида жамиятимиз томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хуллас, ишлар натижасида мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланиши билан бирга, сув таъминотидаги муаммолар барҳам топиб, истеъмолчиларимизнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.
Ҳозирда давлат дастури асосида “Арабхона” маҳалласининг “Кўчки Осиё” қишлоғида мавжуд бўлган 80 дан ортиқ хонадонга 3600 метр жойга ичимлик сувини тортиш тизимини яхшилаш каби ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.