Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Андижонда эркак иккинчи хотинини ёқиб юборди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Андижонда эркак иккинчи хотинини ёқиб юборди
Бухоро

Андижонда эркак иккинчи хотинини ёқиб юборди

18.04.2023 926
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Андижон вилояти, Балиқчи туманида шаръий никоҳдаги иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган эркак 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Эркак ётоқхонада бир ўзи ухлаб ётган шаръий никоҳидаги иккинчи хотинини устига бўёқ суюлтиргич моддасини сепган. Аёл қўрқиб уйғонган вақтида қўлидаги ёндиргич билан уни ёқиб юборган. Марҳума олов алангасидан талвасага тушиб, ўзини қутқариш мақсадида уй ҳовлисига югуриб чиқиб, елим идишдаги сувни ўз устига қуйиб, оловни ўчиришга уринган.
Бироқ эркак ўзининг жиноий мақсадини охирига етказиш мақсадида яна бир бўёқ суюлтиргични жабрланувчининг устига сепиб ёқиб юборган. Аёл ўз жонини сақлаб қолиш мақсадида елим идишдаги сувни яна эгнидан қуйиб, кўчага қочиб чиққан ва қўшнисининг хонадонига яширинган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган жароҳатлари туфайли орадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Судда сўз олган эркакка кўра, аёлга доимий равишда сўраган пулларини бериб турган. Ишлари юришмай қолгач, бунинг имкони бўлмай қолган. Натижада аёлнинг эрига нисбатан хатти-ҳаракати ва муносабатлари ўзгарган.
“Ҳаттоки, телефон рақамимни қора рўйхатга киритиб, қўнғироқларимга жавоб ҳам бермай қўйди. Пулим борлигида яхши, ишим юришмай қолганида эса ўзини узоқлаштираётганини кўриб, уни ўлдириш фикри ҳаёлимга келди. Шу сабабли режамни амалга ошириш мақсадида юз берган воқеани амалга оширдим. Айбимни тан оламан, қилмишимдан пушаймонман”, — дейди судланувчи.
Шунингдек, суд муҳокамасида эркакнинг фирибгарлик билан шуғулланганлиги ҳам аён бўлган.
Суд ҳукми билан унга нисбатан узил-кесил ўташ учун 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шерзод Камалов 18.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?