Aллергик дерматит қандай касаллик?

 Aллергик дерматит қандай касаллик?

Болаларнинг аллергик дерматитларга мойил бўлиб туғилишининг биринчи омили бу, онанинг ҳомиладорлик даврида кўп миқдорда аллергияга сабаб бўлувчи маҳсулотлар (от ва қўй гўшти, аччиқ-шўр таомлар, цитрус мевалар, дуккакли маҳсулотлар, писта-бодом, қаҳва, какао ёки турли дори воситалари)ни истеъмол қилиши оқибатида юзага келади.

Бундай болалар туғилгандан кейин шу аллергенлар билан илк бор тўқнаш келишгач, касаллик белгилари намоён бўлади. Кўпинча касаллик жуда оғир ва сурункали кечиши мумкин.

Орттирилган аллергик дерматитларга ёки аллергик дерматозларга туртки берувчи иккинчи омил юқорида саналган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори воситаларини керагидан ортиқ ва ноўрин истеъмол қилишдир.

Мавзуга оид