Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Абитуриентларни чув туширган фирибгарга нисбатан ҳукм ўқилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят > Абитуриентларни чув туширган фирибгарга нисбатан ҳукм ўқилди
Жиноят

Абитуриентларни чув туширган фирибгарга нисбатан ҳукм ўқилди

14.06.2022 63
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2022 йил 06 май куни жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди (томонидан судланувчи Шарипов Марат Маткарим ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳукм ўқилди.Иш тафсилотлари кўра, М.Шарипов ва Паноева Шалола Шокировна олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб Пешку туман Бобоҳожи МФЙда яшовчи Обидова Дилрабо Ҳусниддин қизини Қозоғистон Республикаси “Шымкент” Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, 2020-2021 йилги ўқиш учун контракт тўловлари учун 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил май ойига қадар Д.Обидова ва унинг оила аъзоларидан жами 1500 АҚШ доллари (сўмга нисбатан қиймати 15.783.000 сўм) миқдоридаги пулларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Д.Обидованинг 1.500 АҚШ долларини қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.Бундан ташқари, М.Шарипов ва Паноева Шалола Шокировна олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи Бахтиёров Ибрат Ғайрат ўғлини Қозоғистон Республикаси “Тиббиёт” Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, ўқиш учун контракт тўловлари учун 2021 йил февраль ойидан 2021 йил июль ойига қадар И.Бахтиёров ва унинг оила аъзоларидан жами 32.000.000 сўмлик пулларини олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан И.Бахтиёровнинг 32.000.000 сўмлик анча миқдордаги пулларини қўлга киритиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.Суд, судланувчи М.Шариповга нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, унинг жиноят содир этишдаги иштирокчилик даражаси ва ролини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, онаси вафот этганлигини, етказилган моддий зарарни ярмидан кўпини қоплаганлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини, уларнинг судланувчига нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган енгил жазо берилишини сўраб қилган мурожаатларини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, куннинг кеч соат 21:00дан эрталаб соат 7:00гача яшаш жойидан чиқишни чеклаган ҳолда 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ҳукм билан судланувчининг зиммасига жабрланувчи И.Бахтиёровга 14.500.000 сўмни, жабрланувчи Д.Обидовага 700 АҚШ долларига тенг 7.792.792 сўмини 4 (тўрт) ой муддат ичида ўрнини қоплаш мажбурияти юкланди.

Шавкат Қувватов,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Фаррух Икрамов,

Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг раиси

Шерзод Камалов 14.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят

“76-сон”ли автобусда 57 ёшли киссовур ушланди

28.04.2023 740
Жиноят

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

22.03.2023 1k
БухороЖиноят

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

14.03.2023 823
Жиноят

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

06.03.2023 380

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?