Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Абитуриентлар учун бу йилги асосий янгилик ва ўзгаришлар маълум қилинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Таълим > Абитуриентлар учун бу йилги асосий янгилик ва ўзгаришлар маълум қилинди
Таълим

Абитуриентлар учун бу йилги асосий янгилик ва ўзгаришлар маълум қилинди

13.06.2022 870
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2022 йилда абитуриентлар учун тест топширишдаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида Давлат тест маркази маълумот берди.

  1. Олдинги йилги қабулда мутахассислик блокидаги 2 та фанга тенг – 3,1 баллдан берилган эди. Бу йил эса шу 2 та фан муҳимлилигига қараб даражаланади. Масалан, математика йўналиши учун 1-фан математика (ҳар тўғри жавобга 3,1 баллдан) , 2-фан эса физика (ҳар тўғри жавобга 2,1 баллдан) бўлади.

2. Мутахассислик фанларининг даражаланиши абитуриентларнинг 5 та йўналиш танлаш имконига ҳам таъсир қилади. Энди абитуриентлар ўтган йилгидек мутахассислик блокида мавжуд 2 та фанга қараб эмас, балки уларнинг биринчи ёки иккинчи фанлигини ҳам ҳисобга олиб 5 та ОТМни танлайди.

3. Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан – математика, она тили ва Ўзбекистон тарихи бўйича 10 тадан жами 30 та савол тушади ва уларга 1,1 баллдан берилади (2021 йили мажбурий блок учун 2,1 баллдан берилган).

Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл. Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича эса жами 60 та савол берилади. Биринчи фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 93 балл, иккинчи фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл эса 63 балл.

Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

4. Бу йил кириш имтиҳонларида абитуриентларга тестларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади. Вазирлар Маҳкамасининг тест топшириқларини ўтказишга оид 261-сонли низомида 30 та савол учун бир соат вақт берилиши ёзилган. Демак, 90 та саволга 3 соат вақт берилади.

5. Бу йилдан 6 та ОТМда тест ижодий имтиҳонга ўзгармоқда. Фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган:
➖ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
➖ Самарқанд давлат чет тиллари институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети.

▪️ Шунингдек:

Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида чет тилидан тест эмас, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон олинади.

Бунда ушбу ОТМларнинг биринчи фани чет тили бўлган йўналишларида абитуриентлар ижодий имтиҳон топширади. Инглиз тили бўйича ижодий имтиҳон компьютер вариантда, қолган тиллар бўйича эса қоғоз вариантда олиниши режалаштирилмоқда.

Бу йўналишларга топширадиган абитуриентлар учун энг мураккаб ва таваккалли томони – улар мана шу 6 та ОТМ доирасидагина 5 та йўналиш танлаши мумкин бўлади. Сабаби бошқа ОТМларда чет тили имтиҳони тест кўринишида олинади ва саволлар тури бир-биридан фарқ қилади.

6. Баъзи йўналишларда имтиҳон олинадиган фанлар ўзгарган. Давлат ОТМларида таълим йўналишлари сони – 461 та, шундан 7 фоизида 2 та фаннинг ўрни ўзгарган. Битта фан ўзгарган таълим йўналишлари эса 2,8 фоизни ташкил қилган бўлса, фақатгина битта йўналиш – биотиббиёт муҳандислиги йўналишида мутахассислик фанлари бутунлай ўзгарган.

Жумладан, филология ва ўзбек тили ва адабиёти йўналишларида ҳам иккинчи фан – тарих ўрнига чет тили киритилди.

7. Мактаб ёки коллеж, лицейни бир йил аввал тугатган абитуриентларнинг барчаси кириш имтиҳонларида қатнашиш учун пул тўлайди. Бу йилдан бошлаб кириш имтиҳонлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифасига:

➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
➖ «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар ҳам киритилди.

▫️ Бунгача озод қилинганлар рўйхатида ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйлари болалари, болалар шаҳарчасининг битирувчилари бор эди.

ХЕШТЕГ: # тест, #Абитуриент, #ОТМ, #қабул
Шерзод Камалов 13.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда дарслар онлайн бўлади

22.01.2023 801
Таълим

Талабалар чипталарига чегирма ва бепул алмаштириб бериш муддати узайтирилди

17.01.2023 144
Таълим

Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган

15.01.2023 407
Таълим

Тошкентдаги айрим олийгоҳларда дарс вақтлари ўзгармоқда

02.01.2023 780

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?