2023-йилнинг октябрь-ноябрь ойларида аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланадиган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёндир.
Бу жараёнда аҳолини рўйхатга олувчилар респондентлар билан бевосита мулоқотда бўлишади. Респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олувчилар респондентлар яшайдиган турар жой ва нотурар жойларга , биноларга ташриф буюрган ҳолатда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Респондентлар яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаса статсионар участкаларга келиб ўтишлари мумкин. Гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади.