Миллатимизга хос азалий қадриятлар, урф-одатлар, ақидаю анъаналар борки, улар халқимиз томонидан юксак қадрланиб, ҳурмат билан амалга оширилади. Шундай одатларимиздан бири – бемор кишини зиёрат қилишдир.
Маълумки, касаллик киши ҳолини маҳзун, аъзоларини эса заиф қилиб қўяди. Бундай вазиятда инсон боласи меҳр-мурувватга ҳар қачонгидан ҳам муҳтож бўлади.
Бугун Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жамшид Тохиров ҳамроҳлигида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида шифохоналарда яратилган шарт-шароитни кўздан кечирди.
Унда бугунги кунда аҳоли саломатлигига хизмат қилиш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, кунлик беморларни қабул қилиш жараёнлари қай даражада амалга оширилаётгани, беморлар учун яратилган алоҳида шарт-шароитлар билан танишди ҳамда туман раҳбари аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Ушбу муассасада хизмат қилувчи ходимларни масъулият билан тиббий хизмат кўрсатиши, тозаликка риоя қилиш ва энг асосийси мурожаат қилиб келган фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш муҳимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиника, бўлимлар фасад қисмини биноларини таъмирлаш, ҳудудларда эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оишириш тўғрисида топшириқлар берди. Бундан ташқари туман раҳбари муассасада айни пайтда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.