«Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида «Ахоли саломатлигини ва турмуш даражасини яхшилаш» максадида Республика шошилинч тиббий ёрдам Бухоро филиали бош мутахасислари ва Москва шахридан келган етакчи мутахасислар томонидан Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказида саломатлик хайрия акцияси доирасида чукурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.
Унда травматолог, хирург, кон-томир жаррохи, нейрохирург, болалар жарроҳи, невропатолог, терапевт, кардиолог, интервенцион кардиолог, аритмолог, оториноларинголог, офтальмолог, педиатр каби ўзи соҳасининг мутахасислари томонидан беморларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, у қабул-диагностика бўлими, операцион блок ва операцион-реанимацион блокдан ташкил топган.
Марказ вазифаси «олтин соат» тамойили асосида қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишдир.
Гуруҳнинг иш тартиби аввало мазкур марказ фаолиятини ўрганишдан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5198-сон қарори ижросини бажариш бўйича 34 турдаги тиббий техника ва тиббий буюмлар билан жиҳозлаш стандартлари, даволанаётган беморлар ва уларнинг касаллик тарихлари, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш ҳамда марказни тор соҳа мутахассислари билан таъминлаш ишлари билан танишилди.
Шунингдек, “шошилинч тиббиётнинг долзарб муаммолари ва амалиётга тадбиқ этилган замонавий даволаш усуллари”га бағишланган семинар-тренинг ўтказилиб, унда тиббиёт бирлашмасининг 100 дан ортиқ шифокор врачлари қатнашишди. Семинар-тренинг музокаралар, қизиқарли савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда ўтди.
Вилоят 2-сектор рахбарлари томонидан юборилган тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турадиган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оила аъзолари ва ижтимоий муҳофазага мансуб беморларнинг 100 нафаридан ортиқроғи тиббий кўриклардан ўтказилиб, 8 нафар саралаб олинган беморларга юқори технологик оператив амалиётлар яъни лапароскопик холецистэктомия, ангиография, артроскопия, менискэктомия ва лапароскопик кистомэктомия каби амалиётлар бажарилди.
Умумий ҳисобда 910 нафар беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 143 хил касалликлар аниқланди, шулардан 36 нафари Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида госпитализация қилиниб, 32 нафарига вилоят даволаш муассаларига йўлланма берилди.