АҚШда Техас губернатори Грег Эбботт ҳукумат ходимларига TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлашни буюрди. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Маълум қилинишича, тақиққа Хитой ҳукуматининг TikTok орқали маълумотлар олиши эҳтимоли борлиги сабаб бўлмоқда.
«Губернатор Грег Эбботт TikTok’ни тақиқлашни буюрди, чунки Хитой Коммунистик партияси АҚШнинг муҳим маълумотлари ва инфратузилмасига кириши таҳдиди кучайишда давом этмоқда», дейилади Техас губернаторлиги баёнотида.
Таъкидланишича, TikTok’ни мобил телефонлар, компьютерлар ва планшетларга юклаб олиш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган. Аввалроқ бундай буйруқни Жанубий Дакота губернатори Кристи Ноэм ҳам эълон қилган.