АҚШнинг Калифорния штати Палмдейл шаҳридаги Northrop Grumman заводида B-21 Raider бомбардимончи самолёти тақдим этилди, деб хабар беради «Коммерсантъ». Самолёт «стелс» технологиясидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилган. Таъкидланишича, бу олтинчи авлодга тегишли бўлган дунёдаги биринчи бомбардимончидир.
Янги самолёт тақдимоти трансляцияси Northrop Grumman сайтида олиб борилди. Тадбирда мудофаа вазири Ллойд Остин қатнашди. «Бу шунчаки яна бир самолёт эмас. Бу Американинг биз барчамиз севадиган республикани ҳимоя қилишга нисбатан қатъияти тимсолидир», — деди Остин.
B-21 Raider — Американинг 30 йил ичидаги биринчи янги бомбардимончи самолёти. У оддий ва ядровий ўқ-дориларни таший олади. Самолётда «булутли» технологиялардан фойдаланилган бўлиб, бу жанговар вазифалар бажарилиши устидан назорат олиб бориш учун унинг «рақамли эгизаги»ни яратиш имконини беради. B-21 Raider подполковник Жеймс Дулиттл шарафига номланган, у Иккинчи жаҳон уруши даврида Пёрл-Харбор базасига қилинган ҳужумга жавобан Японияни бомбардимон қилиш бўйича операцияга қўмондонлик қилган.