Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Жаҳон

АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади

01.12.2022 55
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

АҚШ Марказий қўмондонлиги матбуот хизмати ИШИД етакчиси Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайиший «Озод Сурия армияси» томонидан ўтказилган операция давомида йўқ қилинганини тасдиқлади.

«Октябрь ойи ўрталарида Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайишийнинг ўлими ИШИДга навбатдаги зарба бўлди. Бу операция Суриянинг Дераа вилоятида ‘Озод Сурия армияси’ томонидан амалга оширилди», — дейилади хабарда.

Ал-Ҳасаннинг ўлими ҳақида 30 ноябрь куни кечқурун ИШИД вакилига таяниб Reuters хабар берганди. Унинг ўрнини Абу ал-Ҳусайн ал-Ҳусайний ал-Қурайший эгаллаган.

Ал-Ҳасан 2021 йилнинг февраль ойида террор ташкилотнинг сўнгги раҳбари Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайишининг ўлимидан сўнг ИШИДга раҳбарлик қилган. Ал-Ҳошимий АҚШ ҳарбийлари томонидан Сурия шимоли-ғарбида ўтказилган махсус операция давомида йўқ қилинганди.

«Ал-Арабия» нашрининг ёзишича, Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий Сурия ва Ироқдаги ИШИД назорати остидаги ҳудудларда таълим билан шуғуллангани учун «ИШИД профессори» лақабини олган. Reuters агентлиги Ироқ ва Ғарб хавфсизлик хизматларидаги манбаларга таяниб, ал-Ҳасан 2019 йилда ўлдирилган ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг укаси эканини маълум қилди.

«Озод Сурия армияси» 2011 йилнинг ёзида президент Башар ал-Ассад бошчилигидаги ҳукуматга қарши бўлган Сурия армияси офицерлари гуруҳи томонидан тузилган. Ҳозир ОСА кичик маҳаллий ташкилотлардан иборат ва ягона қўмондонлик марказига эга эмас. Коалиция АҚШ ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланади.

Шерзод Камалов 01.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 402
Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 108
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 690
Жаҳон

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи

09.12.2022 83

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?