Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари

 Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • даврийлик;
  • умумийлик ва бир пайтдалик;
  • рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
  • шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
  • аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги
    Аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади.
    Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва муддати кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қоида тариқасида, рўйхатга олишни ўтказиш мўлжалланган санадан камида уч йил олдин киритилади.

Мавзуга оид