Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади

 Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, аҳолига 714,7 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари тарқатилиб, бу борадаги тасдиқланган режа ортиғи билан уддаланди.

Айни кунларда аҳоли эҳтиёжлари учун қаттиқ ёқилғи етказиб бериш ишлари тўхтатилгани йўқ. “Ўзбеккўмир” АЖда аҳоли талабидан келиб чиқиб, йил охиригача яна 150,0 минг тонна қўшимча равишда кўмир маҳсулотлари етказиб беришни режалаштирилмоқда.

“Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 102та кўмир омбори орқали тарқатилмоқда. 23 ноябрь ҳолатига 18 минг кўмир заҳираси мавжуд.

Аҳолига тарқатилаётган ёқилғи BR маркали маҳаллий кўмир бўлиб, фракцияси 0-300 мм.ни ташкил этади. Нархи (1 тоннаси) – 300 300 сўм.

Кўмир хариди билан боғлиқ саволлар бўйича 71 244 38 28 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид