USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Аҳоли учун яна бир имконият ва қулайлик

 Аҳоли учун яна бир имконият ва қулайлик

Бухоро Архитектура ва қурилиш коллежи негизида қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди.

Мамлакатимизда банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, касбий малака бериш ва унинг даражасини ошириш давлат сиёсатининг энг долзарб ва устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Аҳоли учун яна бир имконият ва қулайлик

Марказда 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Зарур жиҳозлар ва ўқув жараёнида фойдаланиладиган махсус техникалар билан жиҳозланди.  

Марказ электргаз пайдвандлаш, ғишт териш, сувоқ-бўёқ ишлари, керамик плитка ва брусчатка териш, алюмин ва пластик эшик-дераза ромларини йиғиш, ўрнатиш, йирик девор панелларини ва гипсокартонларни монтажлаш, сантехника, сув, газ, канализация ва иситиш қувурларини монтажлаш, электромонтаж ишлари, кўтарма кран машинисти ёрдамчиси, ер ишлари техникаси оператори ва шунга ўхшаш 14 та касб бўйича ўқув режа ва ўқув дастурлари билан тўлиқ таъминланди.  

Аҳоли учун яна бир имконият ва қулайлик

Ҳозирда ушбу йўналишларда 300 нафар фуқаро ўқишга қабул қилинган. Улар уч ой давомида билим ва тажрибасини оширади. Шунингдек, марказда 300 ўринли ётоқхона ва ошхона ҳам мавжуд. Тингловчилар 3 маҳал бепул иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади. Бундан ташқари, уларга стипендия ҳам тўлаб берилади.

Бу ерда хорижий тиллар, шу билан бирга, битирувчилар борадиган давлатнинг қонунчилиги, мигрантлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар ҳам берилади.

Ўқув марказини тугатганлар эса республикамиз ва хориждаги қурилиш пудрат ташкилотларига ишлаш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатга, танлаган касблари бўйича халқаро стандарт талаблари бўйича амалий ишлаш компетенциясига, замонавий компьютер ва ахборот технологияларини иш жараёнида қўллай олиш, қурилиш соҳасидаги махсус компьютер дастурлари ва уларнинг мобиль иловаларини ишлата олиш малакасига эга бўлади.

Битирувчилар дипломини олгач, мутахассислиги бўйича жаҳоннинг энг илғор ва етакчи ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.  

Тадбирда қатнашган “Рекрутен Григорян” хорижий корхонаси раҳбари Мушег Григоряннинг қайд этишича, Россия, хусусан, Калининград шаҳридаги саноат корхоналарида зарур амалиётга эга бўлган фуқароларга талаб жуда юқори. Бу каби марказлар айни шу жиҳатдан жуда қулай.  

Тадбир қатнашчилари марказда яратилган шароитлар билан танишишди.

Марказнинг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов  иштирок этди.

Мавзуга оид