AҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза вакцина ажратди

 AҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза вакцина ажратди

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонасидан хабар беришларича, AҚШ беғараз кўмак тариқасида Ўзбекистонга “Модерна” компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион доза вакцинасини ажратди.

Вакциналар жорий йил 29 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” дастури доирасида махсус ҳаво қатнови орқали AҚШнинг Aлабама штатидан Ўзбекистонга келтирилади.

AҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази маълумотномаларида қайд этилишича, “Модерна” компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга. Мамлакат Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бўйича бошқармаси COVID-19 профилактикаси учун Модерна вакцинасини 18 ва ундан катта ёшдагиларда қўлланилишига рухсат берган.

Pfizer ва BionTECH фармацевтика компаниялари препаратларидан фарқли ҳолда, Модерна таклиф этаётган вакцинани ўртача совуқликдаги ҳароратда сақлаш мумкин, бу эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб тарқатилишини енгиллаштиради.

Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази тадқиқотларидан маълум бўлишича, Aмерикада 93 фоиз касаллик юқиш ҳоллари эмлаш даражаси 40 фоиздан кам бўлган округларга тўғри келмоқда.

Мавзуга оид