Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.
Фақат бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйган бўлишлари керак бўлади. Йил охирида улар даромадлар ҳақида декларация билан бирга барча квитанцияларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.
Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади. Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради.
Агар фарзанди учун хусусий боғча ёки мактабга ишхонаси орқали пул ўтказадиган ота-оналар бўлса, унда корхона бухгалтериясига даромад солиғини ушлаб қолиш бўйича ариза беришлари керак бўлади. Худди ОТМларга контракт тўлови учун бериладиган имтиёз каби 12% даромад солиғи қисмини ушлаб қолиб, ходимнинг ойлигига қўшиб беришади.
Xalq kunini bazòr kòrobdi ku sizlar maktabni ham pulli qil yapsizlar. Undan kòra xalqni ish bilan taminlangla. Òzbek xalqi faqat kun kòrish uchun chet elga boryapti .