Кенг жамоатчилик жамият ва ҳаётда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан келиб чиқиб, бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Конституцияга ўзгартишлар киритиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталар экан, у “Бу ерда ОАВ фаол бўлиши керак. Довюрак бўлиши керак ва энг муҳим масалаларни кўтариши керак”,-дея таъкидлаган. Дарҳақиқат, тўғри муносабат билдирган ва бугун ОАВ ҳар жабҳада фаол илгарилашларда бўлаётганидек, конституцион ўзгаришларда ҳам пешқадамликни қўлдан бой бермаслиги лозим. Маълумки, охирги 5 йилда давлат раҳбари томонидан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ишлари жадал бошлаб юборилди.
Конституцияга ўзгартишлар ва таклифлар киритиш жараёнларида кўпчилик мақсад – Президент ваколат муддатларини узайтириш экани ҳақида гапирмоқда. Аммо, Содиқ Сафоев буни рад этиб, аслида Конституцияга ўзгартиш киритиш вақти келгани, унинг қатор модда ва бандлари бугунги жамият ва ҳаёт қонунларига мос келмай қолганидан сўзлайди. Шунингдек, у “Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас” –дея президентлик муддатлари ноллаштирилишини айтган.Бундан ташқари, Содиқ Сафоевнинг бетакрор талқинли муносабатидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, энг аввало, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни ўзининг кульминацион нуқтасига яқинлашиб турибди. Бунда барча давлат лойиҳаларининг мантиқий якуни 2030 йилгача белгилаб қўйилган. Бу рақамлаштириш масаласида ҳам, энергоресурслар билан мамлакат аҳолисини тўлиқ таъминлаш масаласи, камбағалликка тўлиқ барҳам бериш, аҳоли даромадларини юқори даражага кўтариш масаласи, Орол муаммосини ҳал қилиш ва бошқа масалаларда ҳам қотиб қолган муаммоларнинг ечими борасида ўз аксини топган.“Тажрибадан келиб чиқиб ва халқаро вазиятни таҳлил қилган инсон сифатида шуни айтишим керакки, бугун биз бир ниҳоятда таҳликали дунёда яшаяпмиз кундан-кунга мураккаблашиб кетяпти… Кўриб турибмиз, Шавкат Мирзиёев эл-юрт ва Шу Ватан учун хизмат қилишга бел боғлаган, ўз умрини бағишлаган инсон.
Кўриб турибмизки, халқимизнинг оғирини енгил қилиш, бирини икки қилиш, келажагини таъминлаш учун ҳаракат қилаяпти”,-деган Содиқ Сафоев. Демак, ушбу мураккаб иқтисодий жараёнларни бошдан кечираётганимиз бир вақтда улкан марраларга эришиш мураккабликларни ҳам босиб ўтишда айнан бугунги давлат раҳбари – Шавкат Мирзиёевга яна имкон берилиши лозим. Чунки иқтисодий ислоҳотларни ва қийинчиликларни босиб ўтишни шахсан Президентнинг ўзи якунига етказиши зарур.
Гулнора Самиева,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи.
Men 100% qo’shilaman apa gaplarizga
Men 100% qo’shilaman apa gaplarizga.