Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ғиждувон туман ҳокими учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ғиждувон туман ҳокими учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилди
Бухоро

Ғиждувон туман ҳокими учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилди

17.06.2022 425
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуровнинг ғиждувонлик битирувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Халқ хўжалиги тармоқларига йўлланма олаётган ёш битирувчиларни иш билан таъминлашдек долзарб мавзуга бағишланган очиқ-ошкора мулоқотда Бухоро давлат университети ва Бухоро давлат Тиббиёт институти, Бухоро муҳандислик технология институтини муваффақиятли тамомлаётган 400дан ортиқ йигит-қиз иштирок этди. Шу нуқтаи назардан, тадбирда мазкур олий таълим даргоҳлари ректорлари Обиджон Ҳамидов, Шуҳрат Тешаев, Нусрауталла Баракаевлар ҳозир бўлдилар.

Албатта, туман ҳокими битирувчи ёш кадрлар ҳузурида айни пайтда ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўлган 300 дан ортиқ бўш иш ўрни––вакант жой тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди. Зеро, туманда халқ хўжалиги тармоқларини ёш истеъдод эгалари билан тўлдириш жуда муҳим. Жумладан, Бухоро давлат университети факультетларини жорий йилда 311 нафар ғиждувонлик ёш кадр битираётгани юқоридаги фикримиз далили. Улар орасида 40 дан ортиғини магистр мутахассис ташкил этмоқда.

Учрашувда ёш педагогларга ҳудуддаги 200 га яқин умумтаълим мактаби ва 50 га яқин давлат мактабгача таълим ташкилоти, қолаверса, бевосита улар мутахассисликларига мос ихтисослашган муассасаларга ишга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Биргина “Ғовшун” МФЙ, Чорработ қишлоғидаги 19-сонли умумтаълим мактабида рус тили, инглиз тили, тарих, информатика фанлари ўқитувчилари ўрни бўш турибди. Уларда тўлиқ ҳисса ишга қабул қилинадиган педагогнинг ойлик маоши эса 2 миллион 300 минг сўм атрофида. Бундай мисолларни туманнинг бошқа ҳудудларидаги мактаблар мисолида ҳам давом эттириш мумкин. Албатта, шу кунги учрашув ва амалий таклиф туфайли тумандаги таълим даргоҳларида ўз меҳнат фаолиятини бошлайдиган ёш мутахассислар сафи ҳам кенгайди.

Ёки нафақат туманда, вилоятда олий маълумотли тор доирадаги врачларга эҳтиёж ва талаб юқорилигича қолмоқда. Жорий йил Бухоро давлат Тиббиёт институтини 67 нафар ғиждувонлик ёш битирувчи тамомлаётган бўлса, уларнинг аксарияти 6-курсда, институт клиник ординатура босқичида даволаш иши, педиатрия, стоматология, травматология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, клиник ординатуранинг тиббий радиология, эпидемиология, анестизиология ва реаниматология, аллергология ва клиник иммунология, олий ҳамширалик иши каби йўналишларида меҳнат фаолиятини бошлаши тақозо қилинмоқда.

Таклиф ва тавсиялардан сўнг бу ёш истеъдод эгаларининг бир қисми шу куннинг ўзида ишли бўлди. Масалан, битирувчилардан Баҳодир Ҳамидов “Сарвари” оилавий поликлиникасига умумий амалиёт шифокори вазифасига тўлиқ ҳиссада, худди шундай, туман марказидаги Ф.Хўжаев маҳалласи, 157-уйда яшовчи Ойбек Комилжонов Тез тиббий ёрдам бўлими врачи, Гаждумак маҳалласида яшовчи, айни кунда магистратурани муваффақиятли битираётган Мафтуна Неъматова туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 62-сон оилавий поликлиникаси акушер-гинекологи, Оқработ маҳалласидан Машҳура Маддиллоева эса туман Тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасига невропатолог вазифаларига ишга қабул қилиндилар.

Умуман, туман ҳокимининг вилоят олий таълим даргоҳларини битираётган ёш мутахассис йигит-қизлар билан учрашуви икки томон учун ҳам манфаатли бўлди. Самимий руҳда кечган мулоқотда ёш мутахассислар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга жавоб олдилар.

Шерзод Камалов 17.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?