Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай, 8 та вилоятда парранда гўштини етиштириш аҳоли талабининг 70 фоизини ҳам таъминламаётгани танқид қилинди.
Паррандачилик хўжаликлари билан учрашувларда 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларни кўтарилган. Жумладан, паррандачилик йўналишидаги 50 дан зиёд йирик корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда. Сабаби – ҳудудларда лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаган.
Бугунги кунда бир дона тухумнинг ўртача таннархи 1 минг сўм бўлса, унинг улгуржи нархи 900 сўмдан ошмаяпти.
“Паррандачилик корхоналари раҳбарлари вазиятни тушуниб, тухум нархини оширмаяпти, бунинг учун уларга раҳмат.
Лекин, қайси вилоят, туман ва шаҳар ҳокими улар билан учрашиб, озуқа ем, транспорт, айланма маблағ масалаларида ёрдам бераяпти, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.
❗️ 2023 йил 1 январга қадар:
➖ 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
➖ озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
➖ давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.
Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.