Гигиенага риоя қилмаслик. Тишларни ўз вақтида тозаламаслик натижасида микробли қоплама ҳосил бўлади. бу қоплама тиш эмалини емиради.
➖ Фтор етишмовчилиги. Фтор эмалларнинг минералларга тўйиниши, энди чиқаётган тишнинг мустаҳкамлиги учун муҳим ҳисобланади.
🍬 Меъёридан ортиқ шакар истеъмоли. Шакар патоген микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Натижада тиш эмали емирилади. Бўтқа, компот кабиларнинг ҳаммасига шакар аралаштириб бериш оғиз бўшлиғи муҳитига салбий таъсир кўрсатади.
🍰 Осон ўзлаштирилувчи углеводларни кўп тановул қилиш. Қандолат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш тиш саломатлиги учун зиён.
👶 Эмал гипоплазияси. Бу ҳомиланинг шаклланиш даврида кузатиладиган ҳолат бўлиб, тишларнинг заифлиги билан кечади. Уни доимий назорат остида ушламаслик эса кариес ривожланиши эҳтимолини оширади.
Кариес юқумли касаллик. Бошқа оғиз бўшлиғидан юққан бактериялар ҳам кариесни ривожлантириши мумкин. Бу қандай содир бўлади?
❌ Она болага сўрғични беришдан олдин ўзининг оғзига солиб олиши, бўтқанинг таъмини кўриш учун боланинг қошиғидан фойдаланиши натижасида унинг оғиз бўшлиғидаги бактериялар болага юқиши мумкин.
Кариесдан профилактика:
👉 Бола таомномасини тартибга солиш – крахмалли маҳсулотлар, қандолат, ширин сувларни чекланг.
👉 Боланинг эрта ойлариданоқ милкларини юмшоқ тиш чўткаси ёки юмшоқ тоза мато билан тозалаб боринг.
👉 Болани бир ёшдан пиёладан сув ичишга ўргатинг. Бола сўрғичли шишадан фақатгина овқатланиш вақтида фойдаланишини назорат қилинг. Сув ичишга эҳтиёж бўлмаганда сўрғичли шиша идишни сўриб юриши мақсадга мувофиқ эмас.
❗️ “15 ойликдан кейин ҳам сўрғичли шишадан сув ичадиган, кунига 3 маҳалдан кўп крахмалли ва ширин маҳсулотларни истеъмол қиладиган болаларда тиш касалликлари эҳтимоил кескин ошади”, дейилади Америка педиатрия академияси маълумотларида.