Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ҳукумат комиссияси бухоролик тадбиркорлар муаммоларини ўрганди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ҳукумат комиссияси бухоролик тадбиркорлар муаммоларини ўрганди
Бухоро

Ҳукумат комиссияси бухоролик тадбиркорлар муаммоларини ўрганди

15.01.2025 221
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари вакилларидан иборат ҳукумат комиссиясининг бухоролик тадбиркорлар ҳамда экспортчилар учун навбатдаги очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, масалага алоқадор бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари мутасаддилари иштирок этган муҳокамада республика ҳукумати ишчи гуруҳларининг вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги инвестиция муҳити, якунига етган 2024 йилда бу борада амалга оширилган ишлар, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини оширишдаги ўрганишларига эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланиб, маҳаллий ишбилармон доира вакиллари, экспортчи корхоналар раҳбарлари, таъсисчиларини ташвишга солаётган мурожаатлари ўрганилиб, ҳамкорликда ечим изланди. 



Таҳлиллардан кўринишича, айни кунда вилоятимизда 35 мингга яқин юридик шахс ҳамда 18 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор фаолият юритмоқда. Бу рақамларни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослайдиган бўлсак, юридик субъект сони 4 мингтага  ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам қарийб 7,5 мингга кўпайгани қувонарли, албатта. 



Кўриниб турибдики, юртимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратилаётгани ва ушбу йўналишда берилаётган енгилликлар туфайли бизнес фаолиятини юритишга интилувчилар сони ортмоқда. Айниқса, бу енгилликлардан фойдаланиб ўз бизнесини кенгайтиришга ва қўшимча ишчи ўринларини яратишга ҳаракат қилаётган ишбилармонларнинг ҳам сафи кенгаймоқда.     

Тадбиркорлар билан расмиятчиликдан холи, очиқ мулоқотга киришилган учрашувда ишбилармонлар комиссия раҳбарияти ва вилоят ҳокимига бевосита мурожаат этиб, фаолиятларида юзага келган ташвиш-муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам сўрадилар. Бизнес вакиллари илгари сурган масалалар республика, вилоят мутасадди идоралари вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, уларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган мақсадли ечимлар ишлаб чиқилди.
Жумладан, Бухоро шаҳридаги тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Дельта Румино» корхонаси ҳам кейинги йилларда барқарор фаолият юритаётган субъектлардан. Айни пайтда 200 нафардан ортиқ ишчи-мутахассис  меҳнат қилаётган корхона барқарорлик рейтингининг юқори тоифасида, яъни 100 баллда фаолият юритмоқда.

— Табиий толадан жинси матосини ишлаб чиқариш ва трикотаж маҳсулоти тикиб тайёрлаш технологиясини пухта ўрганиш учун Италия, Покистон ва бошқа давлатлардан мутахассис экспертларни ёллаб, йилига 2 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга эришмоқдамиз,—деди корхона раҳбари Жаҳонгир Одилов очиқ мулоқотда сўз олиб.—Аммо бизда хорижий мутахассисларни вилоятимизда бўлиш ишчи визасини расмийлаштириш ва лицензия тўловини амалга оширишда ортиқча овворагарчиликларга барҳам бериб, тегишли идоралар амалий кўмагига муҳтожмиз. 

Қоровулбозор туманида биргина ташаббус билан бошланган «Бухара Реал Мото» МЧЖ 2018 йилдан фаолият юритиб келаётган бўлиб, унда «ЛОЧИН» бренди остида 3 ғилдиракли юк ташишга мўлжалланган мототцикллар, мотокултиваторлар ва квадротцикллар ишлаб чиқариш тажрибаси такомиллаштирилмоқда. Лойиҳа ташаббускори бино ва иншоотларда 2 миллиард сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириб, цехлар хорижий инвестор томонидан 700 минг долларлик замонавий инновацион технологик ускуналар билан жиҳозланган. 

Ундаги барча технологик жараён автоматлаштирилган бўлиб, йиғиладиган шоссе, борт, рессор ва бошқа қисмлар корхона цехларида тайёрланмоқда. Юк мототциклларига нафақат вилоятимизда, балки мамлакатимизда ҳам талаб катталигидан келиб чиққан ташаббускорлар энди ўз имкониятларини кенгайтириш, жамоа ва маҳсулот сонини кўпайтириш учун банк моддий қўллаб-қувватлашига муҳтож.  

— Корхона йиллик ишлаб чиқариши умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, шундан, 10 миллион АҚШ доллари “Туронбанк” вилоят филиали томонидан ажратилган имтиёзли кредит сармоясидир,—дейди корхона раҳбари Соҳибжон Сулаймонов.—Бу борада ҳамкоримиз Хитой давлати билан дастлабки келишувларга эришганмиз. Корхонамизнинг ўтган йилги иш салмоғига эътибор қаратсак, бунда 180 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, реализация қилинган. Эндиликда бозор талабидан келиб чиқиб, имкониятларимизни кенгайтириш мақсадида 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги банк кредит сармоясига муҳтожмиз. Бу масала ечим топса, жамоамизга яна қарийб 300 нафар ишчини қабул қилиш, ассортиментни ошириш мумкин бўлади. 

Очиқ мулоқотда юқоридаги каби «Бухара Кнауф гипс», «Бухара соттон текстиль», «Камалак Шабнам текс», «Петрочем Бухара», «Вобкент тола кластер», «Олд продукт экспорт», «Амир голд траде», «Когон цемент», «Бухара Евро цемент», «Альфа инвест» каби масъулияти чекланган жамиятлари шаклидаги корхоналар раҳбарлари мурожаатлари тингланди ва уларга тизимли ечим изланди.  
Умуман, учрашувда тадбиркорлар томонидан ҳукумат комиссиясига ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлаштириш, божхона ва солиқ имтиёзларига дахлдор, кредит муддатини узайтириш, ер майдони ва бино ажратиш, хориж технологиясини олиш, қўшимча қиймат солиғи билан боғлиқ қирқдан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, тезкор чора-тадбирлар белгиланди. Барча мурожаатнинг ечими қатъий назоратга олинди.

Шерзод Камалов 15.01.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 219
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 190

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?