Мамлакатимизда кейинги йилларда нафақат оммавий, балки янги спорт турларини ривожлантириш, оммавийлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, бугун, 3-октябр куни Бухоро давлат университети ҳудудида 16х32 ўлчамда соҳил волейболи учун махсус тайёрланган майдон очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда БухДУ ректори Обиджон Хамидов, Бухоро вилояти ИИБ мутасадди раҳбарлари, университет профессор-ўқитувчилари, факултет деканлари, талабалар иштирок этишди.
Соҳил волейболи учун мослаштирилган ушбу янги майдонга 400 м3 махсус қум ётқизилган бўлиб, спорт мусобақаларини ўтказиш учун тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган. Ушбу майдонни барпо этишда БухДУ қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўлими билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилди.