🌀 Қайд этилганидек, мамлакатимизда шаклланган шошилинч тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Шу сабабли юртимизда ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
📊 Хусусан, шу йил бошидан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 14 турдаги ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиалида кўплаб янги жарроҳлик ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинди.
🔴 Маърузада РШТЁИМ Бухоро филиали бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Хайдаров Ф.Н. таъкидлашича, дунёда қайд этилаётган ўлим ҳолатларининг катта қисми юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари билан боғлиқ. Кейинги ўринни турли жароҳатларга тегишли омиллар эгаллайди.
🔬 Ана шу икки гуруҳга мансуб хасталиклар “олтин соат” оралиғида, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан самарали фойдаланишни тақозо этади.
📌 Бироқ 2020 йилгача бундай беморларга фақат Республика ихтисослашган марказларидагина тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эди.
📋 Шундан келиб чиққан ҳолда, Президентимизнинг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🏥 Ўтган даврда ушбу ҳужжат ижроси доирасида 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари маркази ташкил этилиб, улар 34 турдаги юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланди.
📉 Маъруза давомида тегишли тор соҳа мутахассислари билан таъминланган ва 24 соат давомида узлуксиз фаолият кўрсатувчи бундай муассасалар фаолияти натижасида кейинги йилларда беморлар орасида ўлим даражаси сезиларли даражада камайганлиги таъкидлаб ўтилди.
‼️ Яқин келажакда бу каби марказлар сони яна кўпайиши кутилмоқда.
🔴 Шу билан бирга Маърузада РШТЁИМ Бухоро филиали Ангиография бўлими мудири А.Рахимов сўзга чиқиб, Ўткир юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари, уларга ўз ўрнида “олтин соат” оралиғида, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан самарали фойдаланиш, Хусусан филиалда фаолият кўрсатаётган Ангиография бўлими ва унинг миокард инфарктида – юрак тож томирлари ангиографияси, бош мия инсультларида – церебрал ангиографиялар, бачадон миомаларида – бачадон артериялари эмболизацияси, тўлиқ АВ-блокадаларда- электрокардиостимуляторлар имплантацияси каби имкониятлари тўғрисида маълумот берди.