Бу ерда йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши, тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, йўл ҳаракати қоидабузарликларининг профилактикаси тизимини такомиллаштириш, йўлларнинг ўтказувчанлиги ва йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ҳамда бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш, бунда белгилаб берилган стандарт талабларига риоя этилишини таъминлаш, ёшларнинг йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ билимларини ошириш, уларда хавфсиз ва қонунга итоат қилиш хулқ-атвори кўникмаларини шакллантириш, тизимнинг хизмат кўрсатиш соҳасида фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини назарда тутувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Бошқарма бошлиғи ҳозирги кунда бутун дунёда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хориж тажрибалари асосида янги инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш зарурлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назоратни кучайтириш, улар орасида коррупция ва ваколатни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш борасида ҳам масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.