Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухородаги музейда 200 бош қўйнинг баҳосига тенг гултуваклар сақланмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухородаги музейда 200 бош қўйнинг баҳосига тенг гултуваклар сақланмоқда
Бухоро

Бухородаги музейда 200 бош қўйнинг баҳосига тенг гултуваклар сақланмоқда

05.03.2024 213
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро шаҳридаги Ситораи Моҳи Хосса халқ амалий безак санъати музейи экспонатлари орасида чинни буюмлар тўплами алоҳида ажралиб туради. Улар сони 189 та. Аксарияти сўнгги амирнинг мусодара қилинган мулки ҳисобланади. Улар чинни, фаянс ва эмалланган мис гулдонлардан, чойнак, пиёла, коса, лаган, шокоса ва бошқа турли шарқона буюмлардан иборат.

— Бу буюмлар Бухоро ҳукмдорлари сулоласига дахлдор, — дейди музей катта илмий ходими Наргиза Жумаева. — Улар 400 йиллик тарихга эга. Гулдонлар, гултуваклар, ҳайкал тагликлари, ҳошияси баланд ликоблар, чироқ тагликлари безакли буюмлар, чойнаклар, косалар, пиёлалар, ликобчалар, лаган ва шокосалар эса кундалик рўзғор идишлари сирасига киради. Уларнинг барчаси Хитой, Япония, Франция ва Россиядан келтирилган.

Япония императорлик устахоналарида махсус тайёрланган чинни буюмларга шоҳ асар, дея таъриф берса арзигуликдир. Булар катта безакли чинни, фаянс, эмалланган мис гулдонлари деворлари юзасига Япония тимсоли хризантема, сакура, бахт тимсоли — турналар, елпиғич тутган аёллар, афсонавий қушлар ва ҳайвонлар, самурайлар тасвирлари туширилган гулдон ва туваклардир. Мутахассисларнинг эътироф этишларича, айримлари кичик ваза шаклида, лекин жуда енгил ва нафис. Улар юқори навли каолин гилидан тайёрланган.

Тўпламдаги идишларнинг катта қисмига тасвирларни фақат бир уста наққош чизган ва аксарияти атиги бир нусхада буюртма асосида ясалган бўлиб, бу буюмнинг аҳамиятини ва қимматини оширган. Бундай гултуваклар ўша даврда 200 бош қўйнинг нархига тенг бўлган. Қизиғи, бир нусхада тайёрлангани учун айнан шундай кўриниш ва нақшларга эга чинни буюмларни Япония музейларида ҳам учратмайсиз. Шу боисдан улар нафақат Европа давлатлари, балки кунчиқар юрт сайёҳларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ситораи Моҳи Хосса саройидаги музейга келсак, у 1927 йилда ташкил этилган. Музейни барпо қилишда ўз вақтида Бутун Бухоро Марказий Ижроия Қўмитаси котиби, Бухоро Халқ Шўролар Республикаси (1920-1924 йй.) Маориф нозири лавозимларида ишлаган Мусожон Саиджонов ҳамда халқимизнинг ардоқли фарзанди Абдурауф Фитрат бошчилигидаги бир гуруҳ маърифатпарварлар жонбозлик кўрсатишган.

Шерзод Камалов 05.03.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?