Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ҳикоя
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ҳикоя
Бухоро

Ҳикоя

24.02.2024 806
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бир одамнинг уч орзуси боракан…У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. “Эсингдами,- дебди фаришта, – йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди… Актриса кампирни эслайсанми–у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг… ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди… сен унга ёрдам берганигда — шубхасиз сен хакингда “энг яхши инсон” дея достон ёзарди… афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди… Афсус…” – дебди…

Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.

Шерзод Камалов 24.02.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 83

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 45

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 486
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 111

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?