Табиий газнинг
• тўлиқ ёнмаслиги,
• бехосдан узилиб қолиши,
• хона ичида тўпланиши,
• табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш,
• қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш, ёнғин, ҳамда
табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар содир бўлмоқда.
Маълумот учун:
• ис гази хонадонларда, ташкилотларда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир.
• У – рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ бўлади.
• Ис газидан захарланиш даражаси газнинг миқдорига, кишиларни заҳарланиш жойда қанча вақт қолиб кетганлигига ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқ.
Биринчи ёрдам кўрсатиш учун,
• аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур.
• Жабрланган инсоннинг нафас олишида ёки нафас олиши тўхтаб қолганда унга сунъий нафас олдириш лозим бўлади.
Хонада табиий газ йиғилиб қолганида зудлик билан қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
• ойна ва деразаларини очиб, шамоллатиш;
• электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқиқ бўлса ўчирмаслик;
• газ жўмракларини беркитиш;
• беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш кабилардир.
Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса, зудлик билан заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 103, 104, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни ёдда тутинг.
Азиз юртдошлар, барчангизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.
Тохир Мусоев – РШТЁИМ Бухоро филиали директори