БААнинг Дубай шаҳрида 150 дан ортиқ мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, олимлар, фуқаролик жамияти вакилларини бир нуқтага жамлаган БМТ халқаро иқлим конференциясида (CОP28) давлатлар раҳбарлари Иқлим инқирози бўйича позициялари тўғрисида миллий баёнотлар билан чиқишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгаришлари билан курашиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш зарурлиги хусусида маъруза қилди.
Шу кунларда Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) доирасида мазкур шаҳарда бўлиб турибди. БухДУ ректори Обиджон Хамидов Дубайга хизмат сафари чоғида Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (CОP28) доирасида ташкил этилган Ўзбекистон павилионида бўлди. Шунингдек, БухДУ ректори Обиджон Хамидов “Advancing Sustainable Futures” халқаро конференциясида “Ecotourism in Post-Pandemic Conditions: Development Trends, Problems and Solutions” мавзусидаги илмий мақоласи ва тақдимоти билан халқаро олимлар олдида чиқиш қилди.
Ҳар йили анъанавий тарзда декабр ойида бўлиб ўтадиган 2023 UI GreenMetric World University Rankings Results and Awards тақдирлаш маросими БААнинг Абу-Даби университетида бўлиб ўтди. БухДУ ректори Обиджон Хамидов “The 2023 UI GreenMetric World University Rankings Results and Awards” тақдирлаш маросимида Ўзбекистон бўйича миллий координатор сифатида иштирок этди.
CОP28 доирасида бўлиб ўтаётган “Advancing Sustainable Futures” халқаро конференцияси кун тартибига кўра, тақдирлаш маросимида Ul GreenMetric халқаро рейтингининг 2023-йил натижалари эълон қилинди. Унда Бухоро давлат университети“The Most Active National Coordinator in the World” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Шу йўналишдаги амалга оширилган семинарлар, workshop ва турли хилдаги тадбирлар натижаси сифатида мазкур рейтингда иштирок этаётган ОТМларимиз сонини эътироф этсак бўлади. 2022-йилда 20 та ОТМ қатнашган бўлса, 2023-йилда 41 та ОТМ иштирок этган.