Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қандай қилиб газдан самарали фойдаланиш ва пулни тежаш мумкин?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қандай қилиб газдан самарали фойдаланиш ва пулни тежаш мумкин?
Бухоро

Қандай қилиб газдан самарали фойдаланиш ва пулни тежаш мумкин?

28.09.2023 311
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ер юзида барча турдаги энергия ресурсларига бўлган талаб ошиб боряпти. Шу ўринда истеъмолчилар орасида ресурслардан фойдаланиш маданиятини босқичма-босқич ошириб бориш муҳимдир.

Захиралар абадий эмас ва улар тобора камайиб бораётган бир вақтда ресурслардан самарасиз фойдаланиш вазиятни баттар оғирлаштиради. Шунинг учун ҳам энергия ресурсларидан, хусусан, табиий газдан тежамкор ва оқилона фойдаланиш ҳар биримиз учун муҳим вазифага айланмоқда.

Хонадонни иситиш, овқат тайёрлаш ёки сув қайнатишда оддий қоидаларга риоя қилган ҳолда сезиларли миқдордаги газ ҳажмини тежаш мумкин. Ушбу саҳифада уйни иситиш жараёнида газ ҳажмини тежашга ёрдам берадиган бир нечта усуллар ҳақида гаплашамиз.

Аввало, маънан эскирган, ностандарт ёки қўлбола жиҳозлардан воз кечиш керак. Ҳовли уйларда иссиқлик қозонининг ёндиргичларини энерготежамкор ва замонавийсига алмаштиришнинг ўзи куз-қиш мавсумида табиий газни 30–40 фоизга иқтисод қилишга ёрдам беради.

Эски газ жиҳози соатига ўртача 2,7 м3, ойига 660 м3 газ сарфлайди. Замонавий энерготежамкор газ қурилмаларида эса газ сарфи соатига 1,6 м3, ойига — 390 м3. Биринчисида истеъмолчи иситиш тизими учун ойига 250 минг сўмдан кўпроқ пул сарфлайди. Замонавий ускунадан фойдаланганлар эса ойига 148 минг сўм ишлатади ва 102 минг сўм иқтисод қилиб қолади.

Уйни иситишда энг мақбул тизимни танлаш ҳам муҳим. Мисол учун, иш жараёнида иссиқликни 30 фоизгача йўқотадиган «иссиқ пол» тизимидан кўра радиатор батареяли тизимдан фойдаланиш ҳам истеъмолчи харажатларини анча қисқартиради.

Радиаторли тизимда иссиқлик батареяларга 95 ℃ билан узатилади, «иссиқ пол» трубаларида эса ҳарорат 65 ℃ бўлади. Шу сабаб радиаторли тизимда бинони иситиш «иссиқ пол» тизимига нисбатан тезроқ кечади. Радиаторли тизим 200 м2 хонани иситиш учун 1 м3 газ сарфлайди, «иссиқ пол» эса — 2,4 м3. Иситиш мавсуми 5 ой деб олсак ва амалдаги 380 сўм тариф бўйича ҳисобланганда «иссиқ пол» тизими 3,34 миллион сўмлик, радиаторли тизим эса 1,39 миллион сўмлик газ истеъмол қилади. Фарқ деярли 2 миллион сўмга яқин.

Ўзбекистон шароитида қиш мавсумида ҳаво ҳарорати беқарор бўлиб, ҳавонинг 5–10 даража ва ундан ортиқ илиқ бўлиши ҳолатлари кўп кузатилади. Шундай вақтларда иситиш тизими қувватини пасайтириш ҳам табиий газни тежашга имкон яратади.

Одам +26–28 °C да ўзини қулай ҳис қилади, бироқ мутахассислар хона ҳароратини +21 °C дан оширмасликни тавсия қилади. Шифокорлар, айниқса педиатрлар хонани мунтазам иссиқ сақлагандан кўра, қўшимча кийим кийган ҳолда исиниш яхшироқ эканини таъкидлайди.

Муҳим эслатма, газ билан ишловчи иситиш жиҳозларини ҳар йили назоратдан ўтказиб туриш шарт. Иссиқлик энергиясининг ортиқча сарфидан қутилиш учун иситиш мавсуми бошида иссиқлик алмаштиргични чанг ва кирлардан тозалаш, тизимда ҳаво тўпланиб қолишини олдини олиш ва қувурларни таъмирлаш керак.

Иситиш тизимини тўғри йўлга қўйган ҳолда, сиз қиш мавсумини хотиржам ўтказиш билан бирга ортиқча газ сарфи учун кетиши мумкин бўлган маблағни тежаб қоласиз. Шуни ёдда тутинг, тежаб қолинган ҳар бир метр куб газ чекка ҳудудларга ҳам «зангори ёқилғи»нинг етиб боришига замин яратади.

Шерзод Камалов 28.09.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?