Ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, билимли, юксак маънавиятли, баркамол шахс,рақобатбардош мутахассисбўлиб етишишини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг энг асосий бўғини мактаб ўқувчиларига бир нечачет тилларини ўргатиш ҳамдакасбга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳисобланади.
2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасалари битирувчилари ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун «Касбга йўналтириш тизими» жорий этилди.
Бугун 8-сентябрь куни Вобкент туман “Косари” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида туман ҳокими Ф.Умаров, туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов, мактаб директорлари ва ўқувчилар иштирокида “Умумтаълим мактабларида касб ўргатиш тизимини ривожлантириш” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими Ф.Умаров сўзга чиқиб сўнгги йилларда таълимга, ўқитувчиларга эътибор ошди, олий таълимда қабул сони ва йўналишлар кўпайганлиги, касб танлаш мактаб битирувчилари ҳаётидаги муҳим ва масъулиятли босқич бўлиб, касбий фаолият соҳасини аниқлаш ижтимоий доира, турмуш тарзи, меҳнат муҳити ва бошқалар бўйича инсон келажагини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири эканлиги, касбга йўналтириш ишлари ўқувчиларни ўзини-ўзи англашга ва касбий ривожлантиришга қаратилган педагогик фаолият бўлиб, ҳозирги ва келажакнинг ўзаро таъсирини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи бўлиши, касбга йўналтириш ишларини тўғри ташкил этишда фан ўқитувчиларидан нафақат ўқувчининг қобилияти, иқтидори ва характер хусусиятларини билиш, балки педагогик маҳорати, дунёқараши, йўқолиб бораётган, мавжуд ва келажак касблари, меҳнат бозори эҳтиёжлари тўғрисидаги билимлари талаб этилиши тўғрисида айтиб ўтди.
Шундан сўнг 2-сон касб-ҳунар мактаби директори семинар иштирокчиларига мактаб ҳақида маълумотлар берди.
- Касб-ҳунар мактабида 2023-2024 ўқув йилида 10 та: “Автомобил шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, “Автомобил кузовини таъмирлаш”, “Автом электр ва электрон жихоз хизмат кўрсатиш”, “Асаларичи”, “Электр жихозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, “Тикувчи”, “Тикувчиликда андоза тайёрлаш (дуал)”, “Йигирув ишлаб чиқариш (дуал)”, “Автомобил двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш чилангари” (дуал), “Аппарат ва дастурий таъминот созловчиси” касблари бўйича 575 нафар ўқувчилар ўқитилмоқда.
2023-2024 ўқув йилида тикувчи, ип йигирувчи, тикувчиликда андозалар тайёрловчи, автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш чилангари касбларида бўйича ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқитиш йўлга қўйилди.
Касб-ҳунар мактаби қуввати 450 ўринли бўлиб, мавжуд қувватдан фойдаланиш 1,3 коэффициентни ташкил этади. 575 нафар ўқувчиларга 30 нафар ўқитувчи ва 18 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари таълим бериб келмоқдалар.
2022-2023 ўқув йилида автомобилларни таъмирлаш чилангари, автомобил двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари, тикувчи, асаларичи, аппарат ва дастурий таъминот созловчиси, ошпаз, қандолатчи касблари бўйича 221 нафар битирувчилар ўқишни тугатди.
Ўқувчиларнинг 7 нафари имтиёзли диплом, 214 нафарига оддий диплом бланкалари тарқатилди. 10 нафар битирувчи чет тили бўйича халқаро сертификатга эга. 120 нафар битирувчилар бандлиги таъминланиб, 48 нафар ўқувчилар олий таълимда ўқишга кирган.
Касб-ҳунар мактабида “Чилангарлик иши”, “Тикувчилик иши”, “Дастгоҳлик иши”, “Электргазпайвандлаш иши”, “Умумқурилиш иши”, “Дурадгорлик иши”, “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” устахоналари мавжуд бўлиб таълим жараёнида фойдаланиб келинмоқда.
Бундан ташқари касб-ҳунар мактаби Тадбиркор аёл Бухоро вилоят ассоциацияси маблағлари ҳисобидан “Аёллар сартарошлик иши”, “Ошпазлик иши” устахона жихозлари билан таъминланди.
Касб-ҳунар мактабида ўқувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, даромад ишлаб топиш мақсадида асаларичилик, тикувчилик, зардўзлик, иссиқхона, паррандачилик, миллий ширинликлар, пайвандлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, автомошиналарни ювиш ва мой алмаштириш хизматлари ташкил этилган.
Касб-ҳунар мактабида Республика асаларичилар уюшмаси ва АТ Алоқабанк Бухоро филиали билан ҳамкорликда асаларичилик йўналиши бўйича “Симуляцион марказ” ташкил этилди. Бундан ташқари касб-ҳунар мактаби махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан асаларичилик хўжалиги ташкил этилган бўлиб, унда ўқувчилар асаларичилик касби бўйича амалий кўникмаларни эгаллашлари учун 40 та асалари оилаларини парваришлаб келмоқда.
Касб-ҳунар мактабида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирган ишсиз ёшлар ва хотин қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлиги таъминлаш ишлари самарали йўлга қўйилган.
Бунда Бухоро вилоят “Ишга марҳамат” мономаркази, USAID (АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги)нинг Агробизнесни ривожлантириш ижтимоий лойиҳаси, Америка элчихонаси кичик грантлар дастури лойиҳаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг молиявий кўмагида “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) маблағлари ҳисобидан Германия Халқ Университетлари Ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги филиалининг “Умр давомида катталар таълими” дастурлари доирасида “Ошпазлик”, “Пиллачилик”, “Иссиқхона”, “Тикувчилик”, “Қандолатчилик”, “Сартарошлик”, “Тадбиркорлик асослари”, “Компьютер саводхонлиги ва IT-технологиялари кўникмаларини шакиллантириш” йўналишлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, ёшлар дафтаридаги ишсизлар ва хотин-қизлар қисқа муддатли ўқув курсларида касбга ўқитилди.
2023 йил 1-чорагида тикувчи 40 нафар, ошпаз, қандолатчи 14 нафар, “Ёш болалар учун энага тарбиячи ёрдамчиси” 20 нафар, Компьютер IT, Web сайт 15 нафар, 1С бухгалтерия 15 нафар, асаларичилик 20 нафар, иссиқхона 35 нафар, жами 159 нафар ишсиз ёшлар, хотин қизлар касб-ҳунарга ўқитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 15 июн куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 49-сонли баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Royal Garments МЧЖ нинг тикувчилик соҳаси бўйича ҳамда миллий зардўзлик соҳасида фаолият олиб борадиган Ҳамроева Парвина оилавий корхонасининг зардўзлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи касб-ҳунар мактабига олиб кирилди.
Тикувчилик цехида эркаклар куйлаги (сорочка) ишлаб чиқарилмоқда. Тикувчилик касби бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар дарсдан кейин ишлаб чиқариш цехида ишлаб, касб сирларини ўрганмоқда. Уларга бажарган иш ҳажмига қараб Royal Garments МЧЖ томонидан ойлик маош тўланмоқда.
Бугунги кунда касб-ҳунар мактаби атрофидаги 25 нафар ишсиз хотин-қизлар Royal Garments МЧЖ ва Ҳамроева Парвина оилавий корхонаси иш билан таъминланди.
Касб-ҳунар мактаби директори О.Бақоев 2022 йил 10-19 октябрь кунлари “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳот ва модернизация жараёнини қўллаб-қувватлаш” GIZ лойиҳаси доирасида “Германияда касб-ҳунар таълими” мавзуси бўйича Германияга ўқув сафарида бўлиб қайтди.
Ўқув сафари давомида Германия дуал таълим тизимини ташкил этилиши ҳамда уни Ўзбекистонда жорий этиш имкониятларини ўрганиш, дуал таълимни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини, корхоналар ва ўқув марказларининг мажбурият ва вазифалари ўрганилди.
Ҳамкорлик дастури доирасида Давлат органлари, бизнес ҳамжамиятлари (ишлаб чиқарувчилар) ва профессионал таълим муассасалари ҳамкорлигида профессионал таълим тизими учун касбий (профессионал) стандартлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий базаларни биргаликда ишлаб чиқиш, “Vobkent tola klaster” ҳамда “G’ayrat chodak” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида кадрлар тайёрлаб бериш бўйича мувофиқлаштирилган ҳамкорлик йўлга қўйилди. Битимга кўра, мазкур ишлаб чиқариш корхоналари билан касб-ҳунар мактаби ва ундаги “Royal Garments” МЧЖ ўртасида 2023-2024 ўқув йилидан “Тикувчи”, “Ип йигирувчи” ва “Тикувчиликда андозалар тайёрловчи” касбларидан халқаро таълим дастурлари бўйича дуал таълим тизимини асосида мутахассислар тайёрланади.
Вобкент туман 2-сон касб-ҳунар мактаби Пилот профессионал таълим муассасаси ҳисобланади. Касб-ҳунар мактаби 2023 йил 11 августда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти(ГИЗ)нинг лойиҳа ҳисобидан 2 тўплам “Тикувчилик иши” устахонаси жихозлари билан таъминланди. “Тикувчилик иши” устахонасида замонавий тўғри тикиш, оверлок, интерлокк, зигзаг, кашта тикиш машинкалари ва дазмоллаш дастгоҳи, кесиш столлари мавжуд.
Семинар давомида ўғил-қизларнинг касб-ҳунар ва билим ўрганишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани, сифатли таълимни ташкил этишда эса ўқитувчи ва мураббийлар масъулиятини ошириш энг муҳим масала эканлиги яна бир бор таъкидланди.