Барчамизга маълумки, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳаётдан рози бўлиши учун бор имкониятлардан фойдаланиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш масалалари давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йилнинг 1 март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунга кўра, туманимизда 2023 йилда 6 ой давомида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида жами 4 427 нафар хотин-қизлар киритилиб, ҳозирга кунда 4 144 нафарининг ёки 93,6 фоиз хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шундан, 2 395 нафар яъни 97,7 фоиз ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 247 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик қилиши учун 3 млрд.643 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. 1502 нафар боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, қарамоғида ногирон фарзанди бор бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга 1 млрд.839 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар берилди.
Бундан ташқари, 7 нафари жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизларга жами 142 млн 600 минг сўм миқдордаги маблағлари ўтказиб берилди ҳамда 2 нафар хотин-қизларнинг олий таълим билан тузилган шартнома тўловлари тўлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 2-иловаси 41-бандига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 110 нафари учун Самарқанд шаҳри бўйлаб бепул саёҳатлар ташкил қилинди.
Туманда ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга 2022 йилнинг 6 ойи давомида 8 та реабилитация воситалари берилган бўлса, 2023 йилнинг 6 ойи давомида 12 нафар хотин-қизларга реаблитация воситалари берилди.
Туманда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида, ҳар бир махаллада ҳафтанинг шанба кунлари “Ажрим – ечим эмас!”, “Биз оилавий ажримларга қаршимиз!” мавзуларида маҳалладаги оқила аёллар, имом хатиблар иштирокида ажрим ёқасига келган оилалар билан давра суҳбатлари ўтказилиши, оилаларда қайнона-келин муносабати, оила бошлиғининг оиладаги ўрни ҳақида суҳбатлар олиб борилиши, бундан ташқари, сектор кесимида тажрибали психологлар жалб қилинган ҳолда туманда жорий йилнинг 6 ой давомида 72 нафар оилалар яраштиришга эришишга қарамасдан, ҳисобот даврида 83 та ажримлар қайд этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1 тага (2022 йил 82 та) ошганлиги, ушбу оилавий ажримларнинг 14 таси ФХДЁ органларидан, 69 таси суд органлари томонидан қайд этилган.
Ажримларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда, 31 фоизи 3-шахснинг аралашуви, 14 фоизи фарзандсизлик, 17 фоизи узоқ вақт бир оила бўлиб яшамаслик, 6 фоизи хиёнат, 2 фоизи молиявий ва моддий қийинчиликлар ва 30 фоизи бошқа сабабларга кўра содир бўлган.
Туманда оилавий ажримларнинг маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп оилавий ажримлар “Қурувчи” МФЙ 7 тага (2022 йил 5 та) “Кумушкент” МФЙ 2 тага (2022 йил 0 та), “Халач” МФЙ 3 тага ошганлигини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, туманда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази” ташкил этилган бўлиб, ушбу марказда жорий йилнинг 6 ойи давомида 90 та жуфтлик ўқитилиб, сертификатлар берилди.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарорига асосан туманда 2023 йилда Ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларга олий таълим муассасаларига кўшимча давлат гранти учун 174 нафар хотин-қизлар ариза билан мурожаат килган эди.
Шундан, 104 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилди, 70 нафар хотин-қизлар хужжатлари ижтимоий мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли тавсиянома бериш рад этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган тумандаги 13 нафар хотин-қизлар учун тавсияномалар берилди.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарори асосида туманда 2022 йил давомида 23 нафар хотин-қизларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисми тўлаб берилган бўлса, жорий йилнинг ҳисобот даврида жами 93 нафар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга субсидиялар тўлаш назарда тутилган.