Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ботир Зарипов уй-жойлар қурилишини якунлашга доир топшириқлар ижроси билан танишди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ботир Зарипов уй-жойлар қурилишини якунлашга доир топшириқлар ижроси билан танишди
Бухоро

Ботир Зарипов уй-жойлар қурилишини якунлашга доир топшириқлар ижроси билан танишди

12.07.2023 397
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят ва Бухоро шаҳри сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишини якунлашга доир аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси билан танишди. Бу борада дуч келинаётган муаммоларни манзилли ўрганди.

Отабой Эшонов, Ҳамза, Иброҳим Мўминов, Садриддин Айний кўчалари бўйлаб давом этган ўрганишлар жараёнида вилоят ҳокими ишларни тез ва сифатли якунлаш кераклигини қайд этди. Ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминоти ҳамда бошқа инфратузилма билан билан боғлиқ масалаларни тенг ҳал этиш лозимлигига эътибор қаратди.

Қайд этиш жоизки, кўп қаватли уй-жойларнинг сифатли қурилиши ва фойдаланишга топширилиши алоҳида назоратга олиниб, қурилиш ишларини якунлаш бўйича режа-графиклар ишлаб чиқилган.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими ва соҳа мутасаддилари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жой қурилиши қурилиш – монтаж ишлари жадаллаштирилиши билан боғлиқ ҳолат атрофлича муҳокама этилиб, масъуллар қатъий огоҳлантирилди. Қурилиш ишларини якунлаш ва уй-жойларни кам-кўстсиз фойдаланишга топшириш бўйича муддат белгиланди.

Қурилиш меъёрлари ва сифат талабларининг бузилишига, уйларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиришда сансоларликка йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан масъул-мутасаддилар зиммасига реновация асосида қурилаётган уйларда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини барпо этиш, бино-иншоотлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар ҳам юклатилди.

Шерзод Камалов 12.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 80

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 43

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 485
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 111

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?