Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Журналистикага тупурган журналистлар ёки “Озодлик”нинг ғаламисликлари ортида нима ётибди?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Журналистикага тупурган журналистлар ёки “Озодлик”нинг ғаламисликлари ортида нима ётибди?
Бухоро

Журналистикага тупурган журналистлар ёки “Озодлик”нинг ғаламисликлари ортида нима ётибди?

09.07.2023 142
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Журналистиканинг олтин қоидаларидан бири бу холислик, объективлик. Бу ҳеч қачон ўзгармаган, охирги пайтларда эса ҳар доимгидан кўра кўпроқ долзаброқ бўлмоқда.
Узоқ йиллардан бери Озодлик радиосини кузатиб келаман, ҳақиқатда Ўзбекистон ва одамлар муаммоларига оид кўплаб материаллар беради. Аммо сўнгги вақтларда “Озодлик” радиоси қўллаётган усул холислик принципига мутлақо ёт эканлигига, атайдан провокация, иғвога берилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Гўёки ҳамманинг назарига тушган “журналистлик суриштируви”га аҳамият берадиган бўлсак, бу нарсани яққол кўриш мумкин.     Атай қилгандек, гўёки Ўзбекистонда сиёсий тадбирлар, масалан, Президентлик, парламент сайловлари бошланиши олдидан мамлакатни, амалдаги ҳукуматни обрўсизлантирадиган, куракда турмайдиган маълумотларни тарқатиб келади. Ҳар йили халқаро миқиёсда ўтказиладиган катта сиёсий тадбирлар жараёнида камида бир марта давлат раҳари ва унинг оила аъзолари бўйича сафсата ва бўҳтонлардан иборат маълумотларни тарқатади ҳамда шу орқали Ўзбекистонни халқаро ҳамжамият олдида обрўсизлантиришга ҳаракат қилади. Ўзининг эгалари олдида сўз эркинлиги ва демократияни важ қилиб, ватаннинг қоралаш, ватандошларнинг юзига лой чаплаш билан шуғулланади.
Энг ачинарли тарафи, бундай маълумотлар ёлғон ва буҳтонлардан иборатлигини ҳамма, ҳатто оддий одамлар тушуниб туради. Аммо экспертларлар айтганидек, ёлғон жуда айланади ва унга жуда кўпчилик ишонади. Оддий мисол, январь ойида табиий ҳолат — қишнинг аномал келиши ортидан Ўзбекистонда электр энергиясида оммавий тақчиллик кузатилди, давлат 2-3 кун барча чораларни кўриб, ижтимоий иншоотлар — касалхоналар, кўп қаватли уйларни биринчи галда қувват билан таъминлаш чораларини кўрди, халққа вазият очиқ-ойдин айтилди, муаммо такрорланмаслиги учун қатъий чоралар, амалий ҳаракатлар бошланди. Аммо худди шу пайт — Озодлик радиосида гўёки бутун Ўзбекистон энергетика тизими сотиб юборилгани ҳақида фақат ёлғон ва туҳматлардан иборат “суриштируви” эълон қилинди. Шунча раддия ва контрфактлар айтилганига қарамасдан, бир оғиз раддия беришни ўзларига эп кўришмади.
Журналистиканинг обрўси ва принципи, юқорида айтганимиздек, холислик ва унга риоя қилиш билан ўлчанади. “Озодлик” радиоси юқорида эслаганимиз битта суриштирувида ўнлаб хатоларга йўл қўйган, одамларни чалғитган, Ўзбекистон раҳбариятини обрўсизлантирадиган, туҳмат ва уйдирмадан иборат хабарларни тарқатди. Лекин журналистика принципларига хилоф равишда икки оғиз хато қилганини, одамларни чалғитганини тан олмади. Чунки уларнинг иши журналистика эмас, уларнинг иши туҳмат, аламзадаликдан иборат. Тағин Ўзбекистон ҳукумати уларнинг бош идораси билан мулоқотга бориб, Ўзбекистонда ишлаши учун шарт-шароит яратишга ҳаракат қилмоқчи бўлиб юрган эди. Булар эса “арпага тўйган эшак эгасини тепади” дегандек атайдан ахборот хуружи уюштириш билан шуғулланади.
Асилад, “Озодлик” радиоси 1953 йилда ташкил этилган бўлиб, унда аввало, коммунистик давлатлардаги ҳаёт ҳақида янгиликлар ва таҳлилий мақолалар, муқобил ахборот тарқатишни асосий миссияси сифатида қабул қилган. Тотал диктатура ва цензура даврида коммунистик блок одамлари учун муқобил ва ҳақиқатга яқин ахборотларни тарқатиш билан шуғулланиб келар эди. Аммо 1992 йилда ташкил этилган “Озодлик” радиосининг “ўзбек хизмати” (дастлаб Германияда, кейинчалик Чехиянинг Прага шаҳрида фаолият юритмоқда) сафсата, иғво, бўхтон ва ёлғонларни тарқатиш ишлари билан шуғулланиб келмоқда.
АҚШ ҳукумати молиялаштириладиган “Озодлик” радиоси фаолияти журналистика талабларига, принципларига мутлақо тўғри келмайди, қасддан Ўзбекистон раҳбариятини обрўсизлантириш, иғво ва сафсата тарқатиш билан шуғулланади. Радио ғарб хавфсизлик хизматларининг “буюртмалари”ни улар сўрамаса ҳам қойиллатиб бажариб келаётган бир гуруҳ аламзада ва ватанфурушлардан иборат бўлиб қолди. Бу журналистика эмас. Бу сўз эркинлиги эмас. 

Шерзод Камалов 09.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 17
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 245
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?