Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида 2022-2023-ўқув йилида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва ёш журналистлар иштирок етдилар.
Анжуманда аввалида бошқарма бошлиғи Фаррух Қурбонов тугалланган ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.
Жумладан, соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида тизим тузилмасида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилганлигига ҳам тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сонли “Янги Ўзбекистон ма’мурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сонли “Республика ижро етувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларига мувофиқ Халқ та’лими вазирлиги ва Мактабгача та’лим вазирликлари негизида Мактабгача ва мактаб та’лими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.
Айни пайтда бошқарма тасарруфида 13 та туман (шаҳар) бўлимлари, 1 та педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази, 1 та Президент мактаби ва 11 та ихтисослаштирилган та’лим муассасалари, 6 та педагогика коллежлари, 7 та махсус ва санатория типидаги мактаб-интернатлар, 15 та мактабдан ташқари та’лим ташкилотлари, 1802 та мактабгача та’лим ташкилотлари, 548 та умумий ўрта та’лим мактаблари фаолият олиб бормоқда.
2022-2023-ўқув йили барча соҳалар қатори Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб та’лими тизими учун ҳам ниҳоятда самарали кечди. Биргина умумта’лим мактаблари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур ўқув йилида ўқувчиларнинг сифатли та’лим тарбия-олиши учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратишга алоҳида е’тибор қаратилди. Умумта’лим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини яхшилаш мақсадида инвеститсия дастури асосида вилоятдаги 13 та мактабда қурилиш-та’мирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 74,9 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 26 та мактабларнинг 57 та қозонлари кўмир ёқилғисига ўтказилмоқда,
Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида 98.5 млрд. сўм маблағ ҳисобига тизимдаги 122 та умумта’лим мактабларида қурилиш-та’мирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Яратилган шарт-шароитларга муносиб равишда та’лим сифати ва самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида е’тибор қаратилди. Жумладан, педагоглар салоҳиятини ошириш мақсадида олий та’лим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, малака ошириш ҳудудий маркази ва илғор мактабларнинг тажрибали ўқитувчиларидан иборат тренерлар гуруҳи шакллантирилиб, 165 та мактаблар базасида педагоглар салоҳиятини ошириш бўйича ўқув-машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилди. Мазкур таянч мактабларида 300 га яқин тренер-ўқитувчилар фаолият олиб борди. 65 та вилоят ўқув, илмий-амалий семинарлари ўтказилди, вилоят ва туман, шаҳар фан методистлари томонидан 185 та методик тавсиялар, 500 дан ортиқ дарс тақдимотлари тайёрланиб, умумта’лим муассасаларига етказилди.
Тизимда илғор халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш, янги замонавий та’лим методикаларни жорий етиш мақсадида Япония, Россия ва АҚШ давлатларидан 11 нафар хорижий педагоглар та’лим жараёнларига жалб қилинди.
Олиб борилган шу каби кенг қамровли ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатди. 112 нафар ўқитувчининг илғор иш тажрибаси вилоятда, 82 нафар педагог ходимларнинг иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди.
Ўқитувчилар олимпиадасининг республика босқичида 5 нафар педагогларимиз ғолиблар қаторидан жой олишди.
Вилоятдаги олий тоифали ўқитувчилар сони 2940 нафардан 4142 нафарга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони 7112 нафардан 9126 нафарга ошди. Шунингдек, тоифасиз мутахассис педагоглар сони 8646 нафардан 6299 нафарга, ўрта-махсус ма’лумотли педагоглар сони 1708 нафардан 1612 нафарга камайишига еришилди.
Вилоятимиздаги 87 та мактаб “Замонавий мактаб “ мақомини олди. Ўтган йили бу кўрсаткич 14 тани ташкил етган еди.
Хорижий тилларни ўқитиш борасида ҳам салмоқли натижаларга еришилди. Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича енг яхши мактаб” танловининг республика босқичида Бухоро шаҳридаги 40-умумта’лим мактаби жамоаси фахрли 2-ўрини қўлга киритиб, 400 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди ва Буюк Британияда ўқув саёҳатида бўлиб қайтишди.
“Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиби бўлган 4 нафар ўқитувчи: Шавкат Шадиев ва Олим Шодиев Буюк Британияда, Садоқат Алламова Германия давлатида, Шаҳноза Холова Франсия давлатида 2 ҳафталик муддатда малака ошириб келишди.
Умумта’лим мактаблари хорижий тил ўқитувчиларининг 57 фоизи халқаро ва миллий сертификатга ега бўлди. Бу ўтган ўқув йилидаги кўрсаткич(31.2%)нинг 25.8 фоизга ошганлигини кўрсатмоқда.
Иқтидорли ўқувчиларнинг республика ва халқаро фан олимпиадаларидаги натижалари ҳам салмоқли бўлди. Ўқувчиларимизнинг 9 нафари республика фан олимпиадаларининг республика босқичида ғолибликка еришди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 14 та медални қўлга киритишди.
Тугалланган ўқув йилида умумта’лим мактабларининг 11-синфини 21944 нафар йигит-қиз битириш арафасида. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, битирувчиларнинг 19 450 нафари, я’ни, 88.6 фоизи олий та’лим муассасаларига кириш истагини билдирган. 1304 нафар, я’ни 5.9 фоиз ўқувчи техникумларга, 307 нафари, я’ни 1.3 фоизи коллежларга, 830 нафари, я’ни 3.7 фоизи касбга тайёрлаш марказларида ўқиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсади борлигини билдирган.
Та’лим муассасалари ўқувчиларининг 823 нафари, жумладан: 676 нафари мактабни олтин, 147 нафари кумуш медаллар билан тамомлади.
2022-йилда мактаб битирувчиларининг ОТМларга кириш кўрсаткичи 32.9 фоиздан 39.7 фоизга кўтарилиб, бу натижа бўйича мамлакатда пешқадамликни қайд етган еди. Жорий йилда ушбу кўрсаткични янада ошириш мақсадида турли олий та’лим муассасалари билан ҳамкорлик тадбирлари ташкил етилди.
Э’тироф етиш жоизки, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши, устозларнинг фидойилиги туфайли айни пайтга қадар 300 нафардан ортиқ ўқувчи хорижнинг ҳамда мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртлари талабаси бўлишди.
Айтиш жоизки, ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқларни қўлга киритиши ва вилоятимиз та’лим тизимини юксалтиришда соҳада фаолият олиб бораётган фидойи ва жонкуяр педагогларимизнинг хизматлари бениҳоя. Бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган жонкуяр ўқитувчилар, устоз-мураббийлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-е’тиборини оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Вазир жамғармаси устамасининг жорий етилиши ҳам бу борадаги ташаббуслардан бири бўлди. Жорий йилда мазкур устама учун ўтказилган танловда 177 нафар ўқитувчиларимиз ғолиб чиқишди. Эндиликда улар 9 ой мобайнида ҳар ой маошларига қўшимча 5 млн сўмдан ортиқ устама оладилар.
Айни пайтда минг доллардан ортиқ маош олаётган ўқитувчиларимиз сони 100 нафардан ошди.
Соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида бугун мактабгача та’лим тизимида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда вилоятда 484 та давлат, 1 199 та нодавлат мактабгача та’лим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларга 121 610 нафар болажонлар қамраб олинган. Бу вилоятда мавжуд мактабгача та’лим ёшидаги болаларнинг 79,5 фоизини ташкил етади.
Мактабгача та’лимга қамровни ошириш мақсадида 2022-йилда давлат дастурлари асосида 12 та давлат мактабгача та’лим ташкилотларида 27.5 млрд сўмлик реконструксия ишлари амалга оширилиб, бунинг натижасида қўшимча 535 та тарбияланувчилар учун ўрин яратилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 12 та давлат мактабгача та’лим ташкилотлари қайта қуриш ва реконструксия қилиниб, 500 та қўшимча қувват яратилди. Бундан ташқари 347 та бепул мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил етилиб, 8695 нафар бола жалб етилди.
2023-йилнинг якунига қадар мактабгача та’лим ёшидаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 80,5 фоизга олиб чиқиш белгиланган. Айни шу мақсадда 360 ўринли 2 та янги давлат мактабгача та’лим ташкилоти қуриш ва 6 та 810 ўринли мактабгача та’лим ташкилотини реконструксия қилиш натижасида қўшимча 120 ўрин яратиш, 1 та 220 ўринли мукаммал та’мирлаш, 360 ўринли 12 та бир йиллик мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлар ташкил етиш, 700 ўринли 7 та давлат хусусий шериклик асосида нодавлат, 3 минг 270 ўринли 70 та оилавий боғчалар ташкил етиш режалаштирилган.
2017- йилда вилоятдаги мактабгача та’лим ташкилотларида 3537 нафар педагог фаолият юритган бўлса, уларнинг атиги 935 нафари, я’ни 26,4 фоизини олий ма’лумотли кадрлар ташкил етган. Кейинги йилларда тизим фаолияти самарадорлигини ошириш борасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида педагог кадрлар салоҳияти ҳам сезиларли даражада оширилди.
Айни пайтда вилоятдаги мактабгача та’лим ташкилотларида 11 278 нафар педагоглар фаолият олиб бораётган бўлса, уларнинг 4 404 нафари, я’ни 39,4 фоизи олий ма’лумотга ега. 6 874 нафари, я’ни, 60,6 фоизи ўрта-махсус ма’лумотли педагогларни ташкил етмоқда.
Матбуот анжумани жараёнида иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Тадбир доирасида 27-июн-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тизим фаолиятини ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган журналист ва блогерларга ташаккурнома ва есдалик совғалари топширилди.
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб та’лими бошқармаси Ахборот хизмати