Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Сулаймон Иноятов – 85 ёшда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Сулаймон Иноятов – 85 ёшда
Бухоро

Сулаймон Иноятов – 85 ёшда

10.06.2023 971
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бухоролик етук тарихчи олим, моҳир педагог, жонкуяр устоз, ташкилотчи ва юксак маънавиятли шахс, тарих фанлари доктори, профессор Сулаймон Иноятов таваллудининг 85 йиллиги ҳамда мураббийлик ва илмий фаолиятининг 60 йиллиги муносабати билан анжуман ўтказилди.
Бухоро давлат университетида ташкил этилган тадбирда зиёлилар, тарихшунослар, олимнинг оила аъзолари, қариндошлари, шогирдлари ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Сулаймон Иноятовнинг илмий ижоди, жамоатчилик фаолияти ва Ўзбекистон фанида тутган ўрни бўйича фикрларини билдиришди. Унинг кўп қиррали иқтидорини алоҳида таъкидлашди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг Сулаймон Иноятовга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва вилоят ҳокимлиги номидан совғалар топширди. Вилоят ҳокими табригида Сулаймон Иноятовнинг мамлакат тарихини ўрганиш, халқаро давралардаги обрў-эътиборини юксалтиришдаги алоҳида хизматларини кўрсатилган.

“….Ҳалол илмга бағишланган бундай баракали умр ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Зеро, тарих, бўлгандаям, улкан тарих Сизнинг қисматингизга айланганига бугун заррача шубҳа йўқ. Сизнинг ибратли ҳаёти мисолида уққанимиз яна бир ҳикмат шундан иборатки, инсон чинакам илмга қандай садоқат билан хизмат қилса, илм ҳам ўз навбатида худди шундай муҳаббат билан унга жавоб берар экан. Фақат жавоб олим ёзган, ёзаётган бебаҳо асарларнинг кейинги умрию унинг тарбиясини олган шогирдларнинг фаолиятида зуҳур топар экан. Бу борада эса Сизга фақат ҳавас қилса арзийди.
Бухоронинг қадимий давридан бугунгача бўлган даврини қамраб олган “Бухоро тарихи”, Кармананинг ижтимоий, маданий, маънавий тараққиётига бағишлаб ёзилган “Кармана тарих кўзгусида”, “Қосим Шайх Азизон”, “Шайх Худойдоди Вали-Кармана фарзанди”, “Темур ва темурийлар назари тушган диёр”, “Амир Темур Работи Маликда” “Темурий султон-Мирзо Улуғбек Бухорода” номли китобларингиз кўп йиллик машаққатли меҳнатларингиз самараси бўлиши билан бирга ўтмишимизни ўрганишда муҳим манба саналади.


Шунга кўра ватандошларимизнинг кўпчилиги Сизни ҳаётининг 60 йилдан зиёдини юртимизнинг тарихи, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини асраб-авайлаш, уларни халқимиз, хусусан, ёш авлод онгига чуқур сингдиришга бағишлаган олим сифатида жуда яхши билади ва ҳурмат қилади. Қолаверса, Сизга издош бўлишга интилади”, дейилади табрикда.
Тадбирда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров Сулаймон Иноятовнинг 85 йиллиги муносабати билан табриклаб, келажак авлодларга таълим беришдек буюк ишларига муваффақият тилади.
Олимнинг ҳамкасблари, сафдошлар, шогирдалари эътироф этганидек, Сулаймон Иноятов йирик тарихчи олим ва тажрибали мураббий сифатида шонли ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда.
Унинг қаламига мансуб асарларида юртимизнинг маданият ва санъат тарихига алоҳида урғу берилса ҳам, бироқ Турон ва Туркистон тарихининг кўп жиҳатлари, хусусан, мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихи масалалари кенг ёритилган. Тарихчи олим ўз асарларида келтирган манбавий асос ва далиллар, мавзунинг қўйилиш ва ёритилиши, таҳлил ва талқин, тарихий воқеалар тасвири ҳамда у чиқарган илмий хулосалар китобхонни асло бефарқ қолдирмайди. Ўқувчи унинг қаламига мансуб илмий мақолалар ва тарихий китобларни ўқиганида муаллифдан кўп нарса ўрганади, халқимизнинг кўп йиллик тарихига ошно бўлади.
Унинг кўп қиррали фаолияти давлатимиз томонидан ҳам муносиб баҳолниб келинмоқда. Хусусан, олимнинг “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани унинг серзаҳмат илмий-педагогик изланишларининг самарасидир.
Биз ҳам Ўзбекистон тарихи фани билимдони, машҳур тарихчи олим ва мураббий, ёшларнинг севимли устози, пиру бадавлат хонадоннинг отахони, кўплаб невараларнинг севимли бобожони Сулаймон Иноятовга мустаҳкам соғлиқ, жўшқин ижод, узоқ, хайрли ва хотиржам умр тилаб қоламиз.

Шерзод Камалов 10.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?