Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табрик сўзи
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табрик сўзи
Бухоро

Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табрик сўзи

05.06.2023 305
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Сизларни ва кўпмиллатли халқимизни Бутунжаҳон атроф-муҳит куни билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қувончли айёмда Янги Ўзбекистон равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, ўз ишининг устаси бўлган екологлар, зоологлар, эколог муҳандислар, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича мутахассислар, гидрометеоролог ва ўрмончилар, соҳанинг жонкуяр олимлари ҳамда мутахассисларига самимий миннатдорлик билдираман.

Азиз дўстлар!
Мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бошланиб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий амал қилмоқда.

Таʼкидлаш жоизки, сўнгги етти йилда муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар майдони — 6,3 млн гектарга, ўрмон фонди ерларининг майдони еса 11,8 млн гектарга етказилди.

Республиканинг яшиллик даражаси охирги икки йилда 7 фоизга ошиб, 15 фоизни ташкил етмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудининг 14 фоизини муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар ташкил қилмоқда.

Муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларнинг республика ҳудудидаги улуши бўйича мамлакатимиз МДҲ мамлакатлари ичида 2-ўринни егаллайди. Шунингдек, транспорт ташламаларини минималлаштириш учун аҳолининг електромобиллардан фойдаланишини рағбатлантириш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида електромобиллар сони 2021-йилга нисбатан 3 баробарга ошган. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатимизда електромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари бошланди.

Париж битими доирасида 2030-йилга қадар иссиқлик газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича мамлакатимизда “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш ва “яшил” енергетика соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилиб, қайта тикланадиган енергия манбалари улушини 3 баробардан зиёдга кўпайтириш имкони мавжуд. Ушбу битим доирасида, шунингдек, иссиқхона газлари ташламаларини 2030-йилга қадар 2010-йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш бўйича қўшни давлатлар билан изчил ишлар олиб борилмоқда.

Қолаверса, 2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги вазифаларга еришиш ҳамда “яшил” иқтисодиётга ўтиш, шу жумладан, “яшил сертификат” ва екологик маркировкалаш тизимларини жорий етиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Ҳурматли соҳа вакиллари!

Кейинги йилларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган мураккаб вазиятда екологик хавфсизликни таʼминлаш, екологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндиларнинг инсон соғлиғига зарарли таʼсирининг олдини олиш учун қулай шароитлар яратиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ва екотизимлар барқарорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. Ўзбекистон шериклар Марказий Осиё атроф-муҳитни ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини ташкил етиш лойиҳасида фаол иштирок етишидан ҳам манфаатдор екани қайд етилди.

Қолаверса, куни кеча екологик вазиятни тубдан яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўзда тутадиган Президентимизнинг фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жорий йил 31-май куни қабул қилинган ва соҳани трансформатсия қилишга қаратилган давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари ҳам муҳим аҳамият касб етади. Унда ҳар бир ҳудуднинг екологик паспорти еʼлон қилиниши, 139 та йирик сув хўжалиги обектида сувдан самарали фойдаланишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий етилиши, 2030 йилгача республикада яшиллик даражаси 30 фоизга етказилиши, “яшил субсидиялар” ва “яшил тарифлар” жорий қилишни ўз ичига қамраб олган “Нол чиқинди” механизмлари асосида янги тартиб амалга оширилиши ва бошқа муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Бугунги байрам кунида бир фикрни алоҳида таʼкидлаб айтмоқчиман: турмуш тарзимизни “Табиатдан олганимизни табиатга тоза қайтариш” тамойилига асосланган ҳолда ташкил қилишимиз зарур.

Шунинг учун, мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг екологик маданиятини оширишга алоҳида еʼтибор қаратилади. Жамоатчилик назоратини кучайтириш, юқори малакали кадрларни етиштириш бўйича ишларни давом еттирамиз.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жавобгарлик чораларининг мазмун-моҳиятини акс еттирувчи Ўзбекистоннинг “Экологик бренди”ни яратамиз.

Ҳурматли екологлар, зоологлар, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича мутахассислар, гидрометеорологлар ва ўрмончилар!

Сизларни ушбу файзли ва шукуҳли айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман. Табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш йўлидаги ғайратингиз, фидоийлигингиз асло сўнмасин!

Азиз Абдуҳакимов,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

Шерзод Камалов 05.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 219
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 190

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?