У 5 та стратегик мақсаддан иборат.
▪️ Жумладан, биринчиси — таълим, яъни ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш.
➖ Энг аввало, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади.
➖ Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
➖ Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади.
➖ Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади.
➖ Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади.
➖ Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади.
➖ Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.
➖ Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар олиб келинади.
Тиббиётга оид режалар
Юртимизда ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади.
Бунда қуйидагилар режалаштирилмоқда:
➖ 120 минг нафар онкология, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш;
➖ “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш;
➖ “Туберкулёз” билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш (2016 йилда 43 нафар бўлган).
➖ Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади.
➖ Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилади. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.
➖ Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.