Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: БОЛАНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИНГ БАЪЗИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > БОЛАНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИНГ БАЪЗИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Бухоро

БОЛАНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИНГ БАЪЗИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

18.04.2023 209
10 Дақиқада ўқилади
Улашинг


 
 Оила бу муқаддас даргоҳ ҳисобланади. Оилада фарзанд туғилиши, боланинг қувноқ кулгулари жаранглаши унинг мустаҳкам бўлиши гаровидир. Боланинг ижобий хулқ-атвори, ҳаётга бўлган илк қарашлари шаклланиши, жамиятга мослашиб кетиши, унинг шахс сифатида камол топиши ота-онадан жуда катта масъулият, сабр-тоқат ва айтиш жоиз бўлса билим талаб қилади.
Фарзанд туғилиши ёш оилани бир олам қувонч оғушида қолдиради. Аксинча, фарзандсизлик эса эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари дарз кетиши ва оилани бузилишининг асосий омилларидан биридир. Бироқ, ушбу масалага ечим сифатида эр-хотин томонидан болани фарзандликка олиш, оилани камини тўлдириш мумкин. Бу албатта, бўлажак ота-онанинг ўзаро келишуви, рози-ризолиги асосида амалга ошади.
Миллий қонунчилигимизда ушбу муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмлари мустаҳкамланган бўлиб, ўз ўрнида айтиш мумкинки, бу ўзида халқаро нормаларни ҳам акс эттиради.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 21-моддасига мувофиқ, бола асраб олиш тизими мавжудлигини эътироф ёки ҳал қиладиган иштирокчи давлатлар боланинг энг яхши мафаатлари биринчи навбатда ҳисобга олинишини таъминлайдилар. 
Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқларининг кафолатлари  тўғрисидаги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ боланинг оилавий  муҳитга бўлган хуқуқи кафолатланади. Боланинг ота-онаси бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ҳамда бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада яшаш ҳамда тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.
Фарзандликка олиш – ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларни оилада тарбиялашнинг бир шакли бўлиб, асраб олинган бола ва фарзандликка олувчи ўртасида  ота-оналар ва болалар ўртасида мавжуд бўлган хуқуқий (шахсий ва мулкий) муносабатлар ўрнатилади. Бола фарзандликка олинганида ўзини оиланинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида ҳис  қилиш имконини беради, бола фақат фарзандликка олиш орқали янги ота-оналарга нисбатан мерос хуқуқига эга бўлади. Фарзанд асраб олувчи болага ўз фамилияси бериши, шунингдек, боланинг исми ва ота исмини ўзгартириши мумкин бўлади.
   Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151-моддасига кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
   Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Яъни, фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.
   Қонунчилигимизга мувофиқ мазкур тоифадаги ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилади ва ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг суд мажлисига киришига рухсат берилмайди. Суд мажлисида қатнашган шахслар фарзандликка олиш сирини қонунда белгиланган тартибга зид равишда ошкор қилса, жиноий жавобгарликка тортилишлари ҳақида огоҳлантирилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар, уларнинг яшаш шарт-шароитлари ва ота-она бўлиш имкониятлари атрофлича ўрганилиб, ҳар бир ҳолатга алоҳида баҳо берилади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152-моддасига кўра, вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, қуйидаги шахслар бундан мустасно:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;

ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;
фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар. Мазкур касалликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно.
Фарзандли бўлиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир.
Бироқ бу ҳуқуқни фарзандликка олиш орқали рўёбга чиқариш истагини билдирган шахслар кўпчиликни ташкил қилади. Улар бу ҳуқуқлардан қонун талаби асосида, адолатлилик нуқтаи назаридан фойдаланиши лозим. Қонунчилигимиз фарзандликка олиш бўйича такомиллаштирилди, бироқ ҳали ҳануз бу ҳуқуқдан фойланишда маълум бир тўсқинликлар учраб турибди.
Суд амалиётида шундай ҳолатлар учрайики, бола бир неча йиллар давомида ўша оилада истиқомат қилиб келган, фарзандликка олишга ариза берган шахсларни ўз ота-онаси сифатида билади. Бироқ, фарзандликка олувчилар (ёки улардан бирининг) қонунчиликда назарда тутилган асосларда судланганлик ҳолати мавжудлиги судлар томонидан аризачиларнинг ушбу мазмундаги аризасини қаноатлантиришдан рад этишни тақазо қилади.
Фикримизча, ЎзР Оила Кодексининг 152-моддасининг   6 -хатбошисида “ …. жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар”  – деб  кўрсатилган.
Жиноят қонунчилигида “ҳукм қилинган”лик –  шахснинг жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суднинг хукми чикканидан  ва хукм бўйича тайинланган жазони ўтаб бўлгунга кадар бўлган вакт давридаги ҳуқуқий ҳолатидир.  Хукм килинган  шахс илгари ижтимоий хавфли қилмиши учун ҳукм қилинганидан кейин жазони ўташ дврида  ёки унинг  судланганлиги қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган ва тугалланмаган ҳолда у томонидан

такрорий жиноят содир этганда аҳамиятга эга бўлади. Судланганлик муддатининг тугаши ёки судланганликнинг олиб ташланиши билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
“Хукм килинганлар”  жумласини  жазони ўтаган, судланганлик муддати ўтган ёки олиб ташланган шахсга нисбатан қўллаш ноўрин деб ҳисоблаймиз.
 ЎзР Оила Кодексининг 152-моддасининг 6-хатбошисининг “судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик муддати ўтиб кетган шахслар бундан мустасно”,-деган жумлалар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ-деб биламиз.
Ҳозирги кунда суд амалиётида фарзандликка олувчиларнинг судланганлик ҳолати мавжудлиги, гарчи судланганлик муддатилари ўтиб кетган бўлса-да, болаларни фарзандликка олинишига жуда катта тўсиқ бўлмоқда. Чунки, қонунда фарзандликка олишни истисно қиладиган мазкур асос умумий белгиланган.
Бироқ, қонунчиликда боланинг яшаши, камол топиши, улғайиши, жамиятда ўз ўрнини топишида тўсқинлик қиладиган жиноят турларини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.
Таҳлиллар ҳамда хорижий давлатларнинг амалиётини инобатга олиб, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларуссия, Украина ва Россияда илгари қасддан жиноят содир этган шахсларга болани фарзандликка олишни тақиқлаш тизими ижтимоий хавфлилигига қараб белгиланади.
Америка Қўшма Штатлари, Руминия, Хитой, Канада, Германия, Норвегия, Дания, Нидерландия, Испания, Буюк Британия, Исроил каби давлатларда эса фарзандликка олишда тақиқловчи сабаб сифатида шахснинг судланганлиги умуман кўзда тутилмаган.
Бироқ, инсон яшар экан унинг ҳаракатлари, фаолияти ва ҳаттоки хулқ-атвори ҳам баъзи хато ва камчиликлардан холи эмас. Бизнингча шахснинг билиб-билмасдан қилган хатоси учун фарзандликка олиш ҳуқуқининг чекланиши, уларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишда таъсир қилади. Уларга бу ҳуқуқнинг берилиши ўз ҳаётларида йўл қўйган хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқариб, Ватанимизга муносиб, садоқатли ва баркамол шахс сифатида болаларни тарбиялаб жамият равнақига ўз ҳиссасини қўшиши учун бир имконият бўлар эди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси Дамира Алмосова.

Шерзод Камалов 18.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?