Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Алимент тўламаган қарздор ота 15 сутка қамалди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Алимент тўламаган қарздор ота 15 сутка қамалди
Бухоро

Алимент тўламаган қарздор ота 15 сутка қамалди

17.03.2023 249
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш Бюро органлари фаолиятидаги энг долзарб йўналишлардан бири эканлиги инобатга олиниб, мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижросини янада жадаллаштириш, ундирувларни кучайтириш ва келиб тушган такрорий мурожаатларни ўрганиш борасида Бюронинг Бухоро вилоят бошқармасининг Фармойиши қабул қилиниб, ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Жумладан, жорий йилнинг 17 март куни ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги алимент ундирувлари билан боғлиқ айрим муаммоли ижро ҳужжатлар ўрганилиб, бўлим ходимлари билан ҳамкорликда уларнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилди.
Мисол учун, Бюронинг Когон шаҳар туман бўлими иш юритувида суд ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Адизовдан ундирувчи фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш ҳақида ижро ҳужжатлари мавжуд.
 Суд ҳужжатида алимент ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган бўлсада, қарздор алимент тўловини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун алимент қарздорлиги юзага келган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар  судига юборилди.
Суд жараёнида қарздорнинг айби, унинг ўз айбига иқрорлик ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, тушунтириш хатлари, маъмурий баённома ва ишда тўпланган бошқа ёзма далиллар билан ўз исботини топди.
Мазкур суднинг қарорига асосан қарздор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Қарздор ота суд залида дарҳол қамоққа олиниб, жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилган.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 17.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?