Миокард инфаркти – юрак ишемик касаллигининг ўткир хуружи бўлиб, юрак тож томирлари орқали қон юрак мушакларига оқиб келиши таққа тўхташи ёки ута кам келиши оқибатида юзага келади. Оқибатда юрак мушакларининг бир қисми емирилади, яни некрозга учрайди, кейинчалик шу жойда чандиқ билан ҳосил бўлади. Чандиқ хосил бўлган жой ўз функцияларини бажара олмай қолади.
Юрак тож томирлари, тромб яъни қуйилиб қолган қон лахтаси билан тамомам беркилиб қолиши бу касаликка олиб келади. Кўпинча атеросклероз касаллигида ҳам, томирлар мўртлашиб қолади ва томир ичи ёғ пилакчалари билан тўлиб қолади. Бу холатда ҳам миокард инфаркти хавфи ошади. Бунга сабаб кам ҳаракатлилик, ёғли овқатлар, спиртли ичимликлар суистеъмоли, ирсий мойиллик, зарарли одатлар ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳалққа мурожаат қилиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилишларини, доимий равишда ҳар 6 ойга тиббий кўрикдан ўтишни, касаллик бўйича даволанишни, зарарли одатларни ташлашни тавсия қиламан.
Миокард инфаркти белгилари
Юрак соҳасида нитроглицерин дориси билан қолдириб бўлмайдиган оғриқ хуружи.
Оғриқ тўсатдан юзага келади, жуда тез кучаяди, бемор қора терга тушади, нафаси бўғилади, қусади, ўқчийди, ҳолсизланади.
Гоҳо инфаркт оғриғи юракда эмас, балки чап қўл ёки елкада, қоринда гоҳида пастки жағда пайдо бўлади.
Инфаркт чоғида гўё юракни биров кучли қўл билан сиқаётгандек туюлади.
Оғриқ хуруж қилганда кўпинча ўлимдан қўрқув, даҳшатга тушиш ҳисси пайдо бўлади.
Касалликнинг ўткир даври ўртача ўн кун давом этади. Айнан мана шу даврда инфарктнинг даҳшатли асоратлари юзага келиши мумкин. Юрак мароми бузилади, турли хил юрак нуқсонлари авж олади ва ҳоказолар. Шу боис, инфарктнинг биринчи аломатлари пайдо бўлгандаёқ, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади. Муолажа фақат касалхонада давом этиши керак. Прогноз инфаркт шаклига боғлиқ – йирик ўчоқли (некроз катта зонаси) ёки кичик ўчоқли (некроз кичик майдони) боғлиқ. Шунингдек, асоратларнинг бор ёки йўқлигига қаралади.
Юрак атрофида оғриқ хуружини 20–30 дақиқа ичида қолдириб бўлмаса, «тез ёрдам» чақириш зарур.
Миокард инфарктида текширувлар
Электрокардиографик текшириш ва қонда специфик ферментлар аспартатаминотрансферазалар (АСТ), креатинфосфокиназлар (КФК) тўпланишини аниқлаш миокард инфаркт ташхиси учун асосий маъно касб этади. Шубҳа қилинган ҳолларда эхокардиолография, юракнинг радиоизотопик (сцинтиграфияси) ёки рентгенологик (коронарография) текширувлари ўтказилади.
Миокард инфаркти давоси
Биринчи ёрдам. Энг аввало кўкрагида оғриқ бор одамга осойишталик керак. У каравотга бошини хиёл (салгина) кўтариб, қулай жойлаштирилади ва унинг нафас олишини қийинлаштираётган кийим тугмалари ечилади, тоза ҳаво йўли очиб қўйилади. «Тез ёрдам» келгунига қадар беморга нитроглицерин ҳапдориси (0,0005 гр.) тили остига қўйилади. Бундай ҳолларда валидолнинг кучи етмайди. Миокард инфаркт деб гумон қилинган барча беморларни тезкор терапия бўлимига ётқизиш зарур бўлади. Беморни олиб кетишда албатта замбилдан фойдаланиш шарт.
Муолажа қанча тез бошланса шунча яхши, зеро баъзида инфарктнинг авж олишини дори дармонларни ўз вақтида бериш ёки жарроҳлик амали билан тўхтатиб қолиш ҳам мумкин.
Касалхонада даволаш юрак томирлари ўтказувчанлигини (қисман) тиклашга қаратилган. Ва тромбларни эритиб юборувчи, миокард қон таъминотини яхшиловчи дори воситаларидан, аритмияга қарши ва оғриқни босувчи препаратлардан фойдаланган ҳолда томир терапияси курсини ўташни ўз ичига олади.
Муолажаларнинг кечиши оқибатлари беморнинг ўлимига ёки ногиронлигига сабаб бўлади.
Миокард инфаркти: асорат ва унинг давоси
Фикр билдириш
Фикр билдириш