Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди
Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 402
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

27 январ куни Швеция мудофаа вазири Пол Йонсон расмий ташриф билан Туркияга бориши кутилганди. Аммо ташриф Анқара томонидан бекор қилинган. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилган.

Германиядаги «Рамштейн» авиабазасида ўтказилган «Украина мудофааси бўйича мулоқот гуруҳи» йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Ҳулуси Акарнинг айтишича, Швецияда террорчи гуруҳларнинг Туркияга қарши ҳаракатлари давом этмоқда. Бундан ташқари, Туркия мудофаа вазири мамлакатнинг Швециядаги элчихонаси олдида ислом оламининг муқаддас китоби Қуръонни ёқиш билан боғлиқ провокацияга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган.

Туркия мудофаа вазирининг айтишича, бунга ўхшаш ҳаракатлар фонида Швеция мудофаа вазирининг Анқарага ташрифи мантиқсизликдир. «Стокҳолмдан амалий ҳаракатлар кутиб қоламиз», деган Акар.

Туркиянинг Украинадаги уруш бўйича позицияси ҳақида гапирар экан, Ҳулуси Акар Анқара босиб олинган ҳудудларни тан олмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини айтган. Унинг сўзларига кўра, Туркия уруш бошланганидан буён тинчлик учун ҳаракат қилиб келмоқда ва айнан Туркиянинг ташаббуси билан вазият бироз стабиллашиб, асирлар алмашинуви каби ҳаракатлар амалга оширилган. Акарнинг фикрича, Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Украина ва Россия етакчилари билан доимий мулоқотда бўлиб тургани муаммога ечиб топишни енгиллаштирадиган омилдир.

Швецияда нималар бўлмоқда?

Россиянинг Украинага босқинидан кейин ўз ҳудудий яхлитлигига жиддий таҳдид сезган Финландия ва Швеция НАТОга киришга ариза берди. Буни Америка ва иттифоқчилари фаол қўллаб-қувватлаган бўлса-да, икки скандинав давлатлари билан таранг муносабатда бўлган Туркия бунга рози бўлмай, шарт қўя бошлаганди.

Туркия ҳар икки давлатга топшириши керак бўлган курдлар рўйхатини топширди ва улар берилсагина Туркия Швеция ҳамда Финландиянинг альянсга қўшилишини қўллашини маълум қилди. Туркия рўйхатдагилар террорчи эканини иддао қилади.

Бунга норозилик ўлароқ турли хил ҳаракатлар ўтказилди. Масалан, Даниядаги «Кескин курс» радикал ҳаракати етакчиси Расмус Палуданга ислом оламининг муқаддас китоби Қуръони каримни одамлар олдида оммавий ёқиб юборишга рухсат берилди. Бу гал миллатчи радикаллар етакчиси Қуръон китобини 21 январ куни Туркияни Стокҳолмдаги элчихонаси олдида ёқмоқчи. Бу ҳақда «Анадўлу» нашрига Швеция пойтахт полицияси маълум қилган. Бу инсон аввал ҳам мусулмон муҳожирлар яшайдиган ҳудудларда Қуръон китобини ёққан.

Мусулмонларни таҳқирлаш акцияларида кўп марта ташкилотчилик қилган Палуданнинг ўзи эса хавфсизлиги таъминланмаслигидан қўрқиб Швецияга бормоқчи эмаслигини айтганди. Швеция давлат телеканали бўлмиш SVT журналисти Чанг Фрик бундай намойиш учун рухсат олгани, даниялик радикал хавфсизлигини таъминлаш учун ўз ҳисобидан пул тўлашга тайёрлигини айтди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Қуръонни ёқиш сўз эркинлигига кирмаслигини айтди. «Швецияда бошқа динлар китоби тугул бирор оддий китобни ёқишга ҳам рухсат беришмайди, аммо гап Қуръонга келганда уларнинг эсига сўз эркинлиги тушиб қолиб, ҳаммасини шунга боғлашади. Ҳеч ким исломга қарши ҳаракатларни сўз эркинлиги пардаси остида оқлашга ҳақли эмас», деди Туркия бош дипломати.

Швеция ҳукумати мамлакат ҳудудида навбатдаги марта Қуръон китобини ёқишга рухсат берганидан кейин мамлакатнинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилиб, бунинг оқибатларидан огоҳлантирилди. Ўз навбатида Туркиянинг Швециядаги элчиси Тезел Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билстрём билан учрашиб, бунга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган.

«Бу исломга қарши пасткашликдан бошқа нарса эмас. Одамларда нафрат уйғотадиган нарсаларни сўз эркинлигига боғлаш тўғри эмас. Умид қиламан, Швеция ҳукумати акция бошлангунига қадар нимадир қилади, акс ҳолда бу иш бутун дунёда кескин салбий резонанс келтириб чиқаради», деди Човушўғлу.

ХЕШТЕГ: #Швеция, #Қуръон
Шерзод Камалов 22.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 108
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 690
Жаҳон

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи

09.12.2022 83
Жаҳон

«Толибон» ўз харитасида Марказий Осиё ҳудудини «ўзлаштирди»

09.12.2022 251

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?