Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шаҳар тиббиётини янги босқичга кўтаришга бағишланган семинар – тренинг ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Шаҳар тиббиётини янги босқичга кўтаришга бағишланган семинар – тренинг ўтказилди
Бухоро

Шаҳар тиббиётини янги босқичга кўтаришга бағишланган семинар – тренинг ўтказилди

14.12.2022 313
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасида соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, истиқболдаги устувор вазифаларни белгилаш ва бу борада тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, шаҳар тиббиёти тараққиётини янги босқичга кўтаришга бағишланган семинар – тренинг ўтказилди.

Ўзбекистонда тиббий суғурта тизими жорий этилаётганлиги, соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улушини босқичма-босқич қисқартириш, тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш ҳисобига рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда тиббий хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган ислоҳотлар Республика даражасида тизимли равишда амалга оширилаётганлиги тўғрисида шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ф.Норов атрофлича тўхталиб йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди.

Семинар давомида Бухоро шаҳридаги 13 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларига Давлат тиббий суғурта жамғармаси мутахассиси З.Шарипов томонидан – суғурталаш тизими жорий этилишининг афзалликлари, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўлами янада ошиши, хавфли касалликларга чалиниш эҳтимоли камайиб, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайиши, тизим жорий этилиши натижасида давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ўртасида рақобат муҳити вужудга келиши, тиббий суғурта тизими ҳисобига соҳада самарадорликка ва яхши натижаларга эришиш кераклиги хозирги давр талаби эканлиги борасида маълумот берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Давлат тиббий суғуртаси уч босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида жорий этилди. Иккинчи босқич ишлари эса 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида, учинчи босқич 2025 йилдан бутун мамлакатни қамраб олиши, тиббий суғурта тизими Вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимига кириб келгунига қадар барча тайёргарлик ишларини амалга ошириш, тиббиёт ходимлари тизимини рақамлаштириш, электрон поликлиника тизимини ривожлантириш, хатловдан ўтган фуқароларни электрон базага киритиш, реестрини юритиш борасида тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан масъул мутахассисларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Жамғарма мутахассиси Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми тўғрисида,– аҳолига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиладиган бепул тиббий ёрдамлиги, кафолатланган пакет бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда шифохоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фукаролиги бўлмаган шахсларга такдим этилиши тўғрисида ҳам йиғилиш иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

Шу билан бир қаторда, кафолатланган пакет тизимида асосий эътибор бирламчи тиббий хизматга, яъни касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлашга қаратилганлиги, кафолатланган пакетга – профилактика, диагностика ва даволаш ишлари кириши, битта тибиёт бригадаси 2 минг кишилик аҳолига масъул қилиб белгиланганлиги, агар бемор шифохонага оила шифокори йўлланмасини олмасдан мурожаат қилса тиббий хизматлар учун пул тўлаши тўғрисида жамғарма мутахассиси томонидан фикр мулоҳазалар, ҳуқуқий асослар билдирилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши йиллар давомида тўпланиб қолган долзарб масалаларни ҳал қилиб, соғлиқни сақлаш тизимида кутилган натижаларни хаётга тадбиқ этилишига барчамиз бирдек масулмиз! 

Шерзод Камалов 14.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 44
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 246

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?