Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Судьялар одоб комиссиясининг фаолияти ҳақида хабардормисиз?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Судьялар одоб комиссиясининг фаолияти ҳақида хабардормисиз?
Бухоро

Судьялар одоб комиссиясининг фаолияти ҳақида хабардормисиз?

05.12.2022 230
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти нуфузини ошириш, суд тизимини билимли, юксак маънавиятли ва ҳар томонлама етук бўлган судьялар корпуси билан шакллантиришда жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Шу маънода ўз соҳасини яхши билмайдиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган юрист кадрлар ҳеч қачон судья лавозимига тайинламаслиги керак.”
Суд тизимида мазкур йўналишда белгиланган муҳим вазифаларда келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 19 январдаги 1657-сонли қарори билан “Судьялар одоб комиссиялари тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Мазкур Низом 6 та боб, 39 та моддада иборат бўлиб, комиссия фаолияти бўйича умумий қоидалар, уни тузиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш асослари ва тартиби, комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, комиссия ишини ташкил этиш ва якуний қоидалар келтирилган.
Комиссия фаолиятининг мақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан Судьялар одоб кодексининг судьяларнинг одоби, ахлоқи ва маънавияти масалалари қоидаларини бузилганлиги ҳақидаги мурожаатларини ҳамда оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоғида эълон қилинган хабар ва маълумотларнинг ўз вақтида холис ўрганилишини таъминлашга ҳамда Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган ҳисобланади. Шунга мувофиқ комиссия фаолиятининг асосий вазифаси мазкур йўналишда судьялар малака ҳайъатларига кўмаклашишдан иборат ҳисобланади.
Низомда Судьялар одоб комиссияси томонидан мурожаатни кўриб чиқиш учун асослар келтирилган бўлиб, ушбу асослар қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

  1. Судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати ёки қуйи судлар судьялари малака ҳайъатларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари ва бошқа расмий манбаларда эълон қилинган маълумотлар;
  2. Судьялар олий кенгаши раиси, Олий суд раиси, вилоят судлари раислари ҳам судьянинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) Судьялар одоби кодексига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш учун киритган тақдимномаси;
  3. Судья маълум бир ҳаракатнинг Судьялар одоби кодекси қоидаларига мувофиқлигига аниқлик киритиш борасида, шунингдек асоссиз маълумот тарқатилиши натижасида судьялик шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказилди ёки дахлсизлиги бузилди деб ҳисоблаган ҳолларда қилинган мурожаатлари.
    Комиссия материалларни ўрганиш натижаларига кўра тегишли хулосалардан бирини қабул қилади ва мазкур хулоса тегишинча ҳузурида фаолият кўрсатаётган органга юборилади.
    Мазкур Низом асосида Бухоро вилоят судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси тузилган бўлиб, мазкур комиссия суд фахрийлари ҳамда суд тизимида узоқ йиллардан буён самарали фаолият олиб бораётган судьялардан иборат 5 кишилик таркибда фаолият юритмоқда.
    Комиссия раиси ва аъзолари томонидан жорий йилнинг 3 декабрь куни Бухоро вилояти судлари судьялари иштирокида ўтказилган йиғилишда Қайд этилган Низом ва комиссиянинг фаолияти юзасидан тегишли маълумотлар берилди ҳамда “Судьялар одоби кодекси”да белгиланган ҳар бир судьянинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган одоб-ахлоқ, маданият ва этика қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамиятда суднинг нуфузига ва судьянинг обрў-эътиборига доғ тушириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Зеро, судьялик юксак лавозим ҳисобланиши сабабли судьялар ўз соҳасида профессионалликдан ташқари жамиятда юксак маънавиятли шахс сифатида бошқа шахсларга намуна бўлишлари талаб этилади.

Завқий Қурбонов,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси,

Илҳом Юлдашев,
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси

Шерзод Камалов 05.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 41
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 246

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?