Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН ИСОЕВИЧ БАРНОЕВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН ИСОЕВИЧ БАРНОЕВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Бухоро

РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН ИСОЕВИЧ БАРНОЕВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

01.10.2022 220
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ассалому алайкум, азиз устозлар!
Аввало, сиз, азизларни, “Устоз” деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча ўқитувчи ва мураббийларни улуғ айём 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган сизлар каби азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Сизларнинг барчанггизга ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз. Ҳақиқатдан хам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоғлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.
Мана, бир неча йилдирки, бу қутлуғ айёмни катта интиқлик билан кутамиз ва муносиб равишда нишонлаб келаяпмиз. Бу кун бизга сабоқ бериб, катта ва мураккаб ҳаёт синовларига бардошли қилиб тарбиялаган азиз ва мўътабар устозларимизни шарафлайдиган кун. Уларга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳурмат-эҳтиром, иззат-икром кўрсатадиган фурсатдир.
Бугун биз замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматинггизни юксак қадрлаймиз.
Кўплаб ўқитувчиларимиз эришган ютуқлари, ёш авлод тарбиясига қўшган самарали меҳнатлари туфайли туманимиз шаънини кўкларга кўтариб, илм-фан ривожига ҳисса қўшиб келмоқдалар.  
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра  мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида Ромитанлик 41-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Субхонов Нурмурод Ҳайдарович ҳам бор. Президент Фармони билан Субҳонов Нурмурод Ҳайдарович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Бир сўз билан айтганда, устоз ва мураббийлар жамият биносининг бинокорлари, маърифат боғининг боғбонларидир. Улар ҳаёт бўстонидаги ниҳолнинг бақувват дарахтга айланиши учун беқиёс меҳнат қиладилар, десам янглишмайман. 
Муҳтарам устозлар!
Сиз азизларни туманимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларга Ватанимизнинг бугунги равнақи, эртанги истиқболи йўлидаги масъулиятли меҳнатингиз учун туман аҳли номидан, ўз номимдан яна бир бор чуқур миннатдорчилик изҳор этишни ҳам қарз, ҳам фарз деб биламан.
Барчангизни қутлуғ байрамингиз билан самимий табриклаб, сизларга янги-янги ютуқлар, сиҳат-саломатлик, бахт-у саодат ҳамда хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилайман. Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин азиз устозлар!

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 01.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 235
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?